ЕИ давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг 17-пакетини тасдиқлади
Санкциялар асосан РФнинг «соядаги флоти» танкерларига қаратилган. Шу билан бирга, Россия ҳарбий заводларига қурол ишлаб чиқаришда зарур таркибий қисмларни етказиб берган Қозоғистон, Ўзбекистон, Сербия, Туркия ва БАА компанияларига нисбатан ҳам чекловлар қабул қилинган.

Фото: Flickr
Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санкцияларнинг 17-пакетини тасдиқлади. ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласга кўра, санкциялар Кремлнинг «деярли 200 та соядаги танкерига» таъсир кўрсатади.
«Янги чоралар, шунингдек, гибрид таҳдидлар ва инсон ҳуқуқларига қаратилган. Россияга қарши янги санкциялар устида ҳам иш олиб борилмоқда. Россия урушни қанча узоқ давом эттирса, бизнинг жавобимиз шунчалик қаттиқ бўлади», — деб ёзади Каллас Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
«Соядаги флот»дан ташқари, 35 та компанияга нисбатан ҳам чекловлар қабул қилинган. Улар орасида Россия ҳарбий заводларига қурол ишлаб чиқаришда зарур бўладиган компонентларни етказиб берадиган Қозоғистон, Ўзбекистон, Сербия, Туркия ва БААдаги компаниялар ҳам мавжуд. Шунингдек, «Сургутнефтегаз», «ВСК» суғурта компанияси ва ҳарбийлар учун дронлар ишлаб чиқарувчи марказ ҳам чекловларга учради.
«KamAZ» бош директори Сергей Когонинга қарши ҳам чекловлар кўзда тутилган. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини бузгани учун 28 киши «қора рўйхат»га киритилади. Улар орасида сиёсий маҳбус Алексей Гориновга ҳукм чиқарган судя Олеся Манделеева ва ушбу суд жараёнида давлат айбловчиси сифатида қатнашган Светлана Журавлёва ҳам бор. Қолганлар ҳам судялар, прокурорлар, терговчилар ва бир нафар Жазони ижро этиш федерал хизмати амалдори ҳисобланади.
Шунингдек, «Кимёвий қуролларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш» билан боғлиқ алоҳида рўйхат ҳам тасдиқланди. Унинг таркибига Россия Мудофаа вазирлигининг Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари ва иккита идоравий илмий-тадқиқот институтлари киритилган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Нимани гаплашамиз?» – Путин Киев билан олий даражада музокаралар ўтказиш имкониятини рад этди
Жаҳон | 20:34
-
«Далиллар барча терактлар Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилганини кўрсатмоқда». Бастрикин — Курск ва Брянск областларидаги портлашлар ҳақида
Жаҳон | 20:04
-
iHamkor стартаплар учун бизнес маълумотларидан бепул фойдаланиш дастурини ишга туширмоқда
Жамият | 20:00
-
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47
Мавзуга оид

18:19
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди

16:58
“Ярадор бўлсам ҳам ёрдам кўрсатишмади” – Россия армиясига ёлланган йигит жазога тортилди

14:56
Россиядан Ўзбекистонга йирик ва майда шохли қорамоллар етказиб берилади

14:50