Жаҳон | 19:55 / 09.05.2025
5345
2 дақиқада ўқилади

Украина тарихда биринчи марта Венгрия жосуслик тармоғини фош қилди

Разведкачилар маҳаллий аҳолининг ижтимоий-сиёсий қарашларини, жумладан Венгрия армиясининг эҳтимолий босқинига муносабатини ўрганган.

Фото: Видеодан кадр

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) мамлакат ҳудудида Венгрия ҳарбий разведка тармоғи топилганини эълон қилди. Қайд этилганидек, бу мамлакат тарихидаги биринчи шундай ҳолат.

СБУ баёнотида айтилишича, агентлар Закарпатя вилояти мудофааси, хусусан, С-300 ҳаво мудофаа тизимининг координаталари ҳақида маълумот тўплаган, ундаги заиф томонларни қидирган ва маҳаллий аҳолининг ижтимоий-сиёсий қарашларини, шу жумладан Венгрия армиясининг эҳтимолий босқинига муносабатини ўрганган.

Бундан ташқари, улар Украина қуролли кучларининг Россия билан урушдаги йўқотишлари ва фронтдаги вазият ҳақида маълумот тўплаган. Икки агент ҳибсга олинди, улардан бири 40 ёшли украиналик собиқ ҳарбий бўлиб, у 2021 йилда ёлланган ва «кутиш режимига» ўтказилган. Уларнинг куратори, Украина разведка хизматларига кўра, Венгрия ҳарбий разведкасининг мансабдор ходими бўлган.

Reuters хабарига кўра, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто матбуот анжуманида СБУ ҳисоботини «Украина пропагандаси, бунга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш керак», деди.

Бироқ, Сийярто тез орада дипломатик ниқоб остида жосуслик билан шуғуллангани айтилган икки украиналик дипломат Венгриядан чиқариб юборилишини эълон қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти