Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади
Федерал судя АҚШ президенти Доналд Трампнинг Таълим вазирлигини қисқартиришга уринишини блоклади, деб ёзади New York Post.

Фото: AP
Март ойида АҚШ президенти федерал Таълим вазирлигини тугатишни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди. Трамп вазирликни Американинг ёмон академик кўрсаткичларида айблади ва штатлар яхшироқ иш қилиши мумкинлигини айтди.
Фармонга кўра, мактаб сиёсати деярли бутунлай штатлар ва маҳаллий кенгашлар қўлида қолади. Вазирликнинг тўлиқ ёпилиши учун Конгресс акти талаб қилинади ва Трамп буни амалга ошириш учун овозга эга эмас.
Массачусетс штатининг Бостон шаҳридаги АҚШ округ суди судяси Мен Чжун Трампнинг Таълим вазирлигини йўқ қилиш ҳақидаги фармонини блоклаб, буни Конгресс маъқуллаши зарурлигини айтди.
У, шунингдек, Трамп маъмурияти президент жамоаси апелляция беришга ваъда берган шу йил бошидаги дастлабки суд тақиқи доирасида ишдан бўшатилган ходимларни қайта тиклашни буюрди.
Мавзуга оид

16:11
«Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади» — Медведев

12:57
АҚШ яқин 48 ичида Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасига тайёргарлик кўрмоқда — NBC News

11:58
Бу содир бўлди: АҚШ тарихда илк марта Эронга зарба берди

10:29