Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
АҚШнинг янги сиёсатидан мақсад — кейинги 25 йил ичида атом энергияси ишлаб чиқаришни тўрт баробарга ошириш.

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трамп 23 май, жума куни АҚШда атом энергиясидан фойдаланишни сезиларли даражада кенгайтиришга қаратилган тўртта фармонни имзолади. Улардан бири Ядровий тартибга солиш комиссиясининг радиация таъсири мақбул даражаларига ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш-бўлмаслигини баҳолашни талаб қилади. Трампнинг фармонлари, шунингдек, комиссиядан 18 ой ичида ядровий реактор қурилишини тасдиқлашни талаб қилиши кутилмоқда, бу эса одатда йиллар давом этадиган жараённи тезлаштиради, деб ёзади The Hill.
Трамп томонидан имзоланган яна бир ҳужжат энергетика ва мудофаа департаментларига федерал ерларда ядровий реакторлар қуриш имконини беради, бу эса ядро энергиясидан мудофаа эҳтиёжлари ва сунъий интеллект (СИ) операциялари учун фойдаланиш имконини беради, дея қайд этади The Hill. Трамп бу соҳада Хитой ва Россияга қарамликдан қутилиш учун АҚШда уран қазиб олиш ва бойитишни ҳам кенгайтириш ниятида.
Reuters таъкидлаганидек, Трамп маъмурияти сунъий интеллектнинг ривожланиши туфайли ўн йилликлар ичида биринчи марта электр энергиясига бўлган талабнинг ўсишига дуч келмоқда. Reuters эслатишича, Трамп президентликка келган биринчи кунидаёқ миллий энергетика бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилган.
АҚШ энергетика вазири Крис Райтнинг айтишича, сунъий интеллект учун зарур бўлган янги энергия манбалари ва маълумотлар марказларини ишлаб чиқиш «Манҳэттен лойиҳаси-2»(Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШнинг ядровий қурол яратиш бўйича кенг кўламли дастури)га айланади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритяпти?
Ўзбекистон | 09:32
-
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 09:10
-
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ўзбекистон | 08:50
-
Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди
Жаҳон | 08:31
Мавзуга оид

21:55 / 13.06.2025
Исроилнинг Эронга ҳужумидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юборди

21:42 / 13.06.2025
Исроил ҳужумдан олдин Эрон қўмондонлиги аъзоларини алдаб бир жойга йиғди – ОАВ

16:47 / 13.06.2025
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди

13:59 / 13.06.2025