Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
Наманган вилоятида яшовчи йигит Telegram тармоғида гуруҳ очиб, пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда одамларни алдаб келган. У изини йўқотиш учун турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган SIM карталардан фойдаланган.
Ўзини Муҳаммад деб таништириб, кўплаб одамларни алдаган ҳолда уларнинг пулини ўзлаштириб олган йигит Тошкентда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яшовчи шахс одамларга пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларни алдаб келган. Унинг ёлғонига мингдан ортиқ одам алданган.
Йигит ўз изини йўқотиш мақсадида турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган телефон ва SIM карталар, шунингдек, банк карталаридан фойдаланиб келган. Ўғирлаган пулларини эса ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган.
Унинг алдовига ишонганлар орасида навоийлик шахс ҳам бор. У 7 млн сўм пулини ўз қўли билан киберўғрига топширган. Алданганини билгач эса Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.
Сохта трейдер Навоий вилояти Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Хоразмда ҳам пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
Ўзбекистон | 10:12
-
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
Ўзбекистон | 09:55
-
Мерц: Европа Трампни Россияга қарши санкциялар кучайтирилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 09:02
-
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
Жамият | 08:35
Мавзуга оид

20:16 / 18.05.2025
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

21:56 / 15.05.2025
Наманганда газ заправкада «Жигули» ёниб кетди

18:39 / 14.05.2025
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди

08:31 / 09.05.2025