Мерц: Европа Трампни Россияга қарши санкциялар кучайтирилиши ҳақида хабардор қилди
Фридрих Мерцнинг айтишича, Европа етакчилари Доналд Трампга Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш ниятлари ҳақида айтган. АҚШ президентининг ўзи Владимир Путин билан суҳбатдан сўнг Россия билан савдо имкониятлари ҳақида гапирди.

Фото: Michael Kappeler/dpa/picture alliance
Европа етакчилари Доналд Трампни Россияга қарши санкциялар кучайтирилиши ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц 19 май, душанба куни кечқурун Владимир Путин билан телефон суҳбати якунлари бўйича АҚШ президенти билан суҳбатдан сўнг маълум қилди.
«Европа ва Америка бу борада жуда ҳамжиҳат: биз Украинани ўт очишни тўхтатиш йўлида фаол қўллаб-қувватлаймиз. Европа санкциялар билан Москвага босимни оширади», деб ёзди Мерц Х ижтимоий тармоғида. Унинг қўшимча қилишича, Европа давлатлари етакчилари бу ҳақда Трампга Путин билан суҳбатидан сўнг телефон орқали мулоқот чоғида айтган.
Трампнинг ўзи ҳам Путин билан музокаралардан сўнг Россия ва Украина зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва урушни тугатишга олиб келадиган музокараларни бошлашини айтди. Республикачи Рим папаси Лев XIV бошчилигидаги Ватикан воситачиликдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
АҚШ президентининг қўшимча қилишича, Мерц, Володимир Зеленский, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Франция президенти Эммануэл Макрон, Италия бош вазири Жоржа Мелони ва Финляндия президенти Александр Стубб суҳбат якунланганидан сўнг дарҳол хабардор қилинган.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг уран бойитиш заводида деярли барча центрифуга йўқ қилингани айтилди
Жаҳон | 02:03
-
ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 01:07
-
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради
Жаҳон | 00:30
-
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

00:30
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради

22:20 / 16.06.2025
Трамп Россиянинг G8 ташкилотидан четлатилишини хато деб атади

21:00 / 16.06.2025
Зеленский ва Трамп Канадада учрашади

19:40 / 16.06.2025