Мерц АҚШнинг Украинада Россия урушини тугатишдаги асосий ролини таъкидлади
Германиянинг янги канцлери хорижга илк сафари чоғида Макрон билан Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш масаласини муҳокама қилган. Мерц Германиянинг Киев учун хавфсизлик кафолатларини таъминлашдаги роли ҳақида гапирди.

Фото: Sean Gallup/Getty Images
Фридрих Мерц Германия федерал канцлери сифатидаги илк хорижий сафари чоғида Франция президенти Эммануэл Макрон билан Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилди. Мерц 7 май, чоршанба куни Парижда «АҚШ томонидан кейинги сиёсий мажбуриятсиз урушни тугатиш мумкин эмас» деди. Унга кўра, европаликлар АҚШ ролини алмаштира олмайди.
Бошқа нарсалар қаторида, Қўшма Штатлар Украина ва Россия ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим ёки тинчлик шартномасини тузиш учун кафолатлар беришда иштирок этиши керак, дея таъкидлади Мерц. Унинг сўзларига кўра, европаликлар Украинада тинч йўл билан тартибга солишни таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр, аммо бунда америкаликлар ҳам иштирок этиши керак.
АҚШ президенти Доналд Трамп «урушга барҳам беришга келганда бизнинг тўлиқ қўллаб-қувватловимизга ишониши мумкин», деди Германиянинг янги ҳукумат раҳбари. Томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгандан сўнг, Германия «АҚШ раҳбарлигида ва иштирокида» унга риоя этилишини кузатишда иштирок этишга тайёр», деди у. Вашингтон, шунингдек, НАТО ва Украина олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришда давом этиши керак, дея қўшимча қилди канцлер.
Мавзуга оид

20:43 / 20.05.2025
Зеленскийнинг Трампни оғдиришга уриниши муваффақиятсизликка учради – ОАВ

15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради

14:24 / 20.05.2025
ВЦИОМ: Россияликлар Украина ва АҚШни ўзларининг асосий душмани деб ҳисоблашмаяпти

09:02 / 20.05.2025