Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради
Финляндия Европа комиссияси билан Россиянинг музлатилган активларидан олинган 90 миллион евролик даромаддан фойдаланган ҳолда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида келишув имзолади, деб хабар қилди Хелсинкида Мудофаа вазирлиги.

Фото: Reuters
Финляндия Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромаддан фойдаланиб, Украинага қурол етказиб беради. Мудофаа вазирлиги 19 май, душанба куни Хелсинкида эълон қилганидек, у Европа Иттифоқининг Украинага Европа тинчлик жамғармаси (EPF) орқали ҳарбий ёрдам кўрсатиш чораларини амалга оширувчи давлатлардан бири сифатида танланди.
Финляндия ҳукумати Еврокомиссия билан тахминий суммаси 90 миллион еврога тегишли келишув тузди. Украина Қуролли Кучлари учун ўқ-дорилар Финляндия ишлаб чиқарувчиларидан харид қилинади ва бу билан Финляндияда бандлик даражаси ошади, деди мудофаа вазири Антти Хяккянен.
У Финляндиянинг Россия ҳужумидан мудофааланаётган Украинани собит қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Финляндиянинг Украинага 660 миллион евролик ёрдам дастурини эслатди. «Бу Финляндия мудофаа саноати имкониятларининг ажойиб намунасидир ва бу бизнинг ўқ-дориларни ишлаб чиқариш қувватига киритган сармояларимиз ўз самарасини бераётганини кўрсатади», — дея қўшимча қилди Хяккянен. Хелсинкидан Украинага ҳарбий ёрдамнинг Россия активларидан тушган даромад бўйича бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Аввалроқ Финляндия Украина ва НАТО учун дронларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида экани маълум бўлган эди. Мудофаа саноати компанияси Summa Defence Финляндияда Украинадаги жанговар ҳаракатларда фойдаланиладиган дронларни ишлаб чиқариш қувватларини тезда ошириш учун завод очиш режасини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45
Мавзуга оид

10:25
Россия Украина шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди — фотолар

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025