Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех аниқланди
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.

Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида яшовчи шахс томонидан ижара асосида олинган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у нафақат қалбаки дори-воситаларни ишлаб чиқариш, балки унинг ноқонуний савдоси билан ҳам шуғуллангани аниқланди.
Дори воситаларини тайёрлашга мўлжалланган яширин цехда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хавфсизлиги кафолатланмаган 49 номдаги 594 127 дона “Фуцис”, “Просульпин”, “Урсосан”, “Арбидол” ва бошқа дори воситалари топилди. Бу дорилар 50 та асбоб-ускуналар, хусусан станок ва қолиплар ёрдамида қўлбола усулда тайёрлаб келинган. Шунингдек, бу ерда сифат талабларига жавоб бермайдиган 168 кг дори воситаларининг хомашёлари, этикетлари, йўриқномалар, қоғоз қутилар, бўш идишлар ҳамда капсулалар ашёвий далил сифатида олинди.
Ушбу шахснинг Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 2 турдаги 28 640 дона тиббиёт дори воситалари, 2 турдаги 75 дона ампула, 2 турдаги 46 дона идишда суюқлик, 3 номдаги 26 та турли дори воситаларининг этикеткалари, номсиз 18 280 дона суппозиторийлар ва уларнинг маркалари, 1 номдаги 40 дона капсула, шу билан бирга, турли хил номдаги дори воситаларининг бўш қутилари ҳамда 3 дона темир қолиплар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Терговга қадар текширув давомида, яширин цех ташкилотчиси дори воситаларини тайёрлаш учун керакли хомашёларни интернет тармоғи орқали номаълум шахслардан буюртма орқали сотиб олгани аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва асбоб ускуналарнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилади.
Қўлбола усулда ишлаб чиқарилган дори воситалари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги бир нечта дорихоналарга тарқатилган бўлиб, давом эттирилган фаол тадбирлар натижасида мазкур дори воситаларининг савдосига чек қўйилди.
Ҳозирда цех ташкилотчисига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирда эса, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс ва унинг шериги, пойтахтдаги банклардан бирининг ходими ўзаро келишган ҳолда Хитой давлатидан олиб келинган 798 та қутидаги 574 560 дона инфузион система тиббий буюмларини 55 минг 700 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тегишли хулосага кўра, умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилган мазкур тиббий буюмлар фойдаланишга яроқсиз ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди
Ўзбекистон | 18:02
-
Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?
Ўзбекистон | 17:54
-
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23
-
“Токиодаги ўзбекларнинг ўғрилиги Ўзбекистон имижига минус” – Япониядаги элчи билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:12
Мавзуга оид

11:27
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

19:09 / 14.05.2025
Давлат хавфсизлик хизматининг колл-маркази ишга туширилди

14:50 / 13.05.2025