Ўзбекистон | 17:12 / 20.05.2025
5997
5 дақиқада ўқилади

“Токиодаги ўзбекларнинг ўғрилиги Ўзбекистон имижига минус” – Япониядаги элчи билан суҳбат

Kun.uz Японияга сафари давомида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов билан суҳбатлашди. Элчига кўра, япон ҳукумати сайёҳлик визасини беришни қийинлаштириши мумкин. Сабаби ўқиш, туризм мақсадида келганларнинг ноқонуний муҳожирга айланиб, жиноятлар қилаётгани. Суҳбатда Япониянинг Марказий Осиёга қараши, иқтисодий режалар, кутилаётган саммит ҳамда Осакадаги кўргазма хусусида ҳам сўз боради.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Осака Expo 2025’да Ўзбекистон анча фаол, давлат миллий павильони ҳозир 10 та энг яхшилар таркибида. Айниқса, Хива жума масжидини эслатувчи ёндашув кўпроқ ташриф буюрувчиларни ўзига ром этмоқда. Kun.uz Японияга сафари давомида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси – Муҳсинхўжа Абдураҳмонов билан суҳбатлашди. Кўргазмадаги иштирокдан бошланган мулоқотда бу мамлакатдаги ўзбеклар, виза сиёсати, икки давлат алоқалари кун тартиби, режалар, ўтган йили қолдирилган Япония бош вазири сафари ҳақида ҳам сўрадик.

Япония-Марказий Осиё” саммити кузда ўтказилади

Ўтган йилнинг август ойида Япониянинг ўша вақтдаги бош вазири Фумио Кишида давлатда зилзиладан кейин кутилаётган тўфонни деб Марказий Осиёга режалаган сафари ҳамда давлат раҳбарлари иштирокидаги саммитни кечиктирган эди. Орадан озгина вақт ўтиб, Японияда сайлов ўтказилди ҳамда ҳукумат алмашди. Элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмоновга кўра, айни пайтда Марказий Осиё давлатлари ҳамда Япония ташқи ишлар вазирлиги айни тадбир ташкилотчилиги устида ишламоқда. Шу йилнинг куз ойларида бош вазир Шигеру Ишиба минтақага сафар қилади ва саммитни ҳам ўтказиб қайтади.

Токиода қўлга олинганларнинг суди июнь ойида ўтади

Токиода Ўзбекистоннинг беш фуқароси талончилик, ўғриликда гумонланиб ҳибсга олинган. Уларнинг ҳаммаси Японияда ноқонуний равишда юрган. Полиция Токионинг Шибуя туманида уларни қўлга оларкан, гумонланувчилар ўтган декабрь ойида муштлашув уюштирган, ўғирликка уринган, маст японларнинг кредит карталарини олиб, фойдаланмоқчи бўлган. Жиноятлар кетма-кет февраль ойига қадар содир этилаверган, ҳозир полиция қўлга олинганларнинг бошқа ишларга алоқадорлигини текширмоқда. Элчи Абдураҳмоновга кўра, бу беш йигитнинг қилмишлари Ўзбекистон имижига жиддий салбий зарба берди. Июнь ойида уларнинг суди бўлиб ўтади ва тақдири ҳал қилинади.

Ўқиш, турист бўлиб келиб, шартномаларини бузиб, ноқонуний муҳожирга айланиб кетган юртдошларимиз ҳам афсуски, кам эмас. Ҳозир Ўзбекистондан турист сифатида келувчилар сони ошди, япон ҳукумати виза беришни бироз енгиллаштирганди, аммо бундай воқеалардан кейин яна виза бериш қийинлаштирилиши эҳтимоли йўқ эмас. Бошқа ватандошларга ҳам зарар етказмаслиги учун Японияга келган ўзбеклардан қонун-қоидаларга бўйсунишларини сўраган бўлардик”, дейди Ўзбекистон элчиси.

IT маҳсулотлари экспорти бу йил 3 млн долларга етиши мумкин

Япония географик жиҳатдан Ўзбекистондан жуда узоқда, орадаги масофа қарийб 6 минг километрни ташкил этади. Шундай бўлишига қарамай, икки давлатнинг мулоқоти маромида давом этмоқда. Японияда айниқса, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуруқ мевалари машҳур. Элчига кўра, текстиль саноатида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда.

Имабари шаҳрида сочиқлар ишлаб чиқарилади, бу бренд бутун дунёга машҳур. Айнан шу компания ўзбек пахтасидан маҳсулот ишлаб чиқармоқда, текстиль саноатида ҳамкорлик кенгайиб боряпти, дейди Муҳсинхўжа Абдураҳмонов.

Бундан ташқари, IT соҳасида потенциал юқори, келажакда асосий савдо соҳаси шу бўлади. Элчихона маълумотларига кўра, бу йўналишда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган япон компаниялари сони шу кеча-кундузда 16 тани ташкил қилади, яна 20 таси расман рўйхатга ўтиш учун ариза топширган. Ўтган йили IT маҳсулотлари экспорти 1,8 млн долларга етган, бу йил 3 млн долларга чиқиши кутилмоқда.

Нега японлар инглиз тилини билмайди?

Япония аҳолиси деярли 125 миллион киши, бироқ бу мамлакатда аҳоли сони камайиб бормоқда. Осака шаҳрида 8,8 миллион киши яшаса, пойтахт Токиода қарийб 40 миллион одам бор. Японияда аксарият японлар яшайди, аҳоли ҳам асосан япон тилида мулоқот қилади. Халқаро меҳмонхоналар, метро бекатлари, ҳаттоки аэропортларда ҳам инглиз тилида гапирадиган ходимларни кам учратасиз. Элчига кўра, бу япон менталитети билан боғлиқ. Яъни бу давлат океанда жойлашган, ягона давлат – ягона миллат – ягона тил деган тушунча бор, мамлакат аҳолиси ўзини хорижий тилларни билишга мажбур деб ҳисобламайди, дейди элчи. Лекин дунё билан ишловчи касб эгалари жуда яхши билади, дейди Муҳсинхўжа Абдураҳмонов.

Суҳбатни Kun.uz'нинг YouTube саҳифасида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Шоҳрух Мажидзода суҳбатлашди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти