Ўзбекистон | 12:55 / 06.05.2025
3312
2 дақиқада ўқилади

Iskander Buildings “Mavrid” қурилиш майдонида очиқ тадбир ўтказди

30 апрел куни Iskander Buildings компанияси томонидан Тошкент шаҳридаги “Mavrid” лойиҳаси қурилиш майдонида тадбир — “Mavrid Tour” ташкил этилди.

Фото: Iskander Buildings

Тадбирнинг асосий мақсади — меҳмонларни қурилиш жараёни билан таништириш, ишлатилаётган материаллар сифати, лойиҳанинг ҳолати ва келгуси босқичлари ҳақида очиқ ва шаффоф маълумот бериш эди. Унда компания мижозлари, потенциал харидорлар, блогерлар ва қурилиш соҳаси вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Mavrid лойиҳаси 2024 йил июл ойида қурилиши бошланган бўлиб, 10 ой давомида таҳсинга лойиқ ўзгаришлар амалга оширилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга:

- Лойиҳанинг бош архитектори Азамат Бойханов томонидан концепция ва лойиҳалаш жараёни бўйича тақдимот;

- Қурилишда фойдаланилаётган Betomax бетони ва Ytong газоблоклари ҳақида техник маълумотлар;

- Қурилиш ҳолати билан танишиш мақсадида А, Б ва C блоклар бўйлаб экскурсия. AKFA ромлари бўйича тақдимот;

- Тадбир иштирокчиларига янги Юнусобод туманида жойлашган “Mezbon” лойиҳаси бўйича махсус таклиф ҳам тақдим этилди.

Тадбирда Iskander Buildings мижозлари бўлган таниқли шахслар ҳам иштирок этишди, жумладан: Зебо Рахимова, Улуғбек Қодиров, Даврон Файзиев, Азода, Дилбар Зокирова, Ойбек Тешабоев, Tass Cooking, “Чумоли”, Раҳмиддин Қодиров ва Обиджон Насриддинов.

“Қурилишни кўзимиз билан кўрдик, ҳаммаси аниқ ва тушунарли. Компанияга илгари ҳам ишонардик, лекин бу тадбирдан кейин янаям ишончимиз ортди.” — дейди тадбир меҳмонларидан бири.

Тадбир иштирокчилари томонидан Iskander Buildings’нинг очиқликка асосланган ёндашуви, сифатларга эътибор ва қурилиш жараёнига масъулиятли муносабати ижобий баҳоланди.

Мурожаат учун: +998 78 777-00-11

👉 Бот орқали ариза қолдиринг

Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид