Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон ҳукумати йирик қарз олувчиларга нисбатан «қаттиққўлроқ» бўлади. «Яқин келажакда биз «йирик қарз олувчилар» деб аталадиган янги қоидаларни жорий қиламиз. Марказий банк ҳам, ҳукумат ҳам бундай қарз олувчилар учун алоҳида нормалар чиқаради», – деди Марказий банк раиси Тимур Ишметов.
Ўзбекистон ҳукумати йирик қарз олувчиларга нисбатан «қаттиққўлроқ» бўлади. Бу ҳақда 2 май куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) конференциясида Марказий банк раиси Тимур Ишметов айтиб ўтди, дея хабар беряпти Kun.uz мухбири.
«Яқин келажакда биз «йирик қарз олувчилар» деб аталадиган янги қоидаларни жорий қиламиз. Марказий банк ҳам, ҳукумат ҳам бундай қарз олувчилар учун алоҳида нормалар чиқаради», – деди регулятор раҳбари.
Тимур Ишметовнинг қўшимча қилишича, Марказий банк ўрта муддатли истиқболда тартибга солишни халқаро стандартларга, жумладан, Базел III ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқлаштириш бўйича ишларни якунлайди.
«Мақсадимиз молиявий секторни диагностика қилиш орқали заиф томонларимизни аниқлаш ва қаерга боришимиз кераклигини тушуниш эди. Заиф томонларимизни тан олишдан қўрқмаслигимизни бозорга кўрсатиб қўйиш учун натижаларни эълон қилишни режалаштиряпмиз. Муаммолар қаерда эканини тушуниш муҳим. Ҳозир биз ХВФ ва Жаҳон банки тавсияларини амалга ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқяпмиз ва уни нашр этамиз», – деди у.
Аввалроқ, Марказий банк томонидан муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

12:01 / 30.04.2025
Россияда микромолия ташкилотларидан қарз олган фуқаролар сони 10 млнга етди

11:18 / 25.02.2025
Дубайда 247 минг доллар қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

10:04 / 21.02.2025
Йўл ҳаракати қоидаларида айрим ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди

10:19 / 25.12.2024