Чиқиндидан қарзни тўлаш учун фуқароларга 5 кун муддат берилади
Шундан сўнг қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар татбиқ этилади.

Қонунчилик палатаси 24 декабрдаги мажлисида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.
17 декабр куни бўлиб ўтган мажлисда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш кафолатларини тўла мустаҳкамлаган ҳолда иккинчи ўқишда тубдан қайта ишлаш шарти билан биринчи ўқишда қабул қилинганди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқшунос ва экспертлар иштирокида ўтказилган ишчи гуруҳ йиғилишларида ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилиниб, унга киритилаётган ҳар бир норма депутатлар томонидан чуқур таҳлил қилинди. Қонун лойиҳаси инсон манфаати ҳамма нарсадан устун тамойили асосида такомиллаштирилди.
Мазкур қонун лойиҳасида истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (SMS) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланди. Шундан сўнг қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар татбиқ этилади.
Ушбу қонун лойиҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш кафолатлари тўла мустаҳкамланиб, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишга ихтисослашган ташкилотлар тўловларнинг ҳаққоний ва тўғри ҳисобланиши учун жавобгар бўлиши, мазкур талаблар бузилган ҳолларда истеъмолчига етказилган зарар қопланиши белгилаб қўйилди.
Депутатларинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўлов механизмларини такомиллаштиришга, чиқинди хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хорижий журналистларни сензура қилаётган Исроил, ўзига «муҳлат берган» Трамп ва Зеленский билан учрашишга тайёр Путин – кун дайжести
Жаҳон | 13:27
-
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 12:36
-
«Интер Майами» Мессининг шедеври билан камбэк қилди, «ПСЖ»да сенсацион мағлубият
Спорт | 12:31
-
ЕИнинг қатор давлатлари Исроил аҳоли пунктлари билан савдо қилмасликни талаб этмоқда
Жаҳон | 12:11
Мавзуга оид

09:43 / 16.06.2025
Фуқарога сувдан қарзи борлиги ҳақида ёлғон SMS юборган оператор ушланди

16:03 / 07.06.2025
“Болам касал, қарзга пул бериб туринг” - фирибгарликнинг яна бир тури ҳақида

15:07 / 05.05.2025
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади

12:01 / 30.04.2025