Ўзбекистон | 12:26 / 02.05.2025
1326
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди

Испаниянинг El Mundo Financiero онлайн нашрида "2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2,4 баробар ошди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

"2023 йилда Ўзбекистон мева-сабзавот, қимматбаҳо металлар, тўқимачилик, мис маҳсулотлари, автомобиль бутловчи буюмларини хорижга экспорт қилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи савдоси барқарор ўсиш суръатларини кўрсатмоқда", – дейилган мақолада.

Бундан ташқари, Ўзбекистон жаҳон бозорида бир қатор маҳсулотлар бўйича салмоқли қиёсий устунликка эга. Чунончи, соф пахта иплари экспорти бошқа мамлакатлардаги кўрсаткичлардан 172 фоизга, ипак газламалар 85 фоизга, молибден 79 фоизга, буғдой унидан 65 фоизга, узум маҳсулотлари 39 фоизга кўп.

Қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистон ўз экспорти географиясини сезиларли даражада кенгайтириб, 10 дан ортиқ янги бозорларга, жумладан, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур, Колумбия ва Индонезияга чиқди. Шу тариқа, Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди.

2024 йил бошидан буён Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларига, шунингдек, улардан тайёрланадиган турли сироп ва шарбатларга талаб юқори бўлди. Маҳсулотлар айниқса Буюк Британия, Ҳиндистон, Канада, АҚШ, Таиланд ва Австралия каби мамлакатларга фаол экспорт қилинмоқда.

Мавзуга оид