Табиий газдан гўштгача – 86 турдаги товарларга экспорт божи жорий этилди
2025 йил 1 июлдан гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулотлар, шунингдек, табиий газ, пахта толаси каби стратегик хомашё маҳсулотларига экспорт божхона божлари жорий этилди. Қатор ҳолатларда экспорт божлари бекор қилинаётган йиғимлар ўрнини эгаллайди. Шу тариқа, экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштирилиши маълум қилинди.

Фото: Kun.uz
2025 йил 14 мартда президентнинг “Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Фармонни қабул қилишдан асосий мақсад экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди:
- Чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига (амалда мазкур товарларни экспорт қилиш учун уюшмаларнинг йиғимлари белгиланган бўлиб, эндиликда улар бекор қилинди);
- Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, ПЕТ чиқиндилар, рангли металлом ва чиқиндиларига (амалда ушбу товарларга Ўзбекистон Республикаси президенти ёки ҳукуматнинг қарорлари асосида рухсат берилган ҳолда экспорт қилиш мумкин эди. Энди ушбу талаблар бекор қилинди);
- Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё маҳсулотларига (табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, полиэтилентерефталат, ПВХ, мис хомашёси);
Мазкур фармон экспорт тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, маҳаллий хомашё асосида қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва қайта ишлаш саноатининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Аввалроқ божхонада юк машинасини бўлакларга бўлиб олиб киришга уриниш аниқлангани маълум қилинганди. Ҳужжатларда автомобилнинг 11 турдаги эҳтиёт қисмлари деб кўрсатилган юклар аслида яхлит битта товар – тайёр ҳолатдаги самосвалнинг бўлаклари бўлиб чиққан. Божхона қўмитасига кўра, бу орқали юк эгаси 800 млн сўмлик божхона тўловидан қочмоқчи бўлган. Иқтисодчилар бундай ҳолатлар маҳаллий ишлаб чиқарувчини ҳимоялаш учун жорий этилган юқори божларнинг оқибати эканини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33
-
“Тасодифий, лекин яхши контекст” — экспертлар Озарбойжонга ташрифнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида
Жаҳон | 23:21
-
Францияда авиадиспетчерлар иш ташлаш эълон қилди. Бу Европада 1,5 мингта рейснинг бекор қилинишига олиб келади
Жаҳон | 22:35
Мавзуга оид

12:10
Самарқандда экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағни ўзлаштирган мансабдорлар аниқланди

09:46 / 26.06.2025
Ўзбекистон айрим импорт товарларига қўлланадиган икки карра божни бекор қилади

13:06 / 25.06.2025
6,5 млрд долларлик олтин сотуви, кескин ошиб бораётган газ экспорти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

09:23 / 24.06.2025