Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Америкалик олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, экстремал об-ҳаво ҳодисалари одатдагидан кўпроқ содир бўлади.

Фото: Getty images
Экстремал об-ҳаво ҳодисалари, айниқса, Техас штатида, глобал маълумотлар базаларида қайд этилганидан анча кўп содир бўлади. Техас университети тадқиқотчилари Меттю Прессер ва Паола Пассалаккуанинг аниқлашича, йирик сув тошқинлари ва хавфли жазирамалар сони ҳамда улар етказган зарар жиддий баҳоланмаяпти. Тадқиқот натижалари AGU Advances журналида чоп этилган.
Олимлар 2001–2020 йиллар оралиғида сунъий йўлдош ёрдамида олинган маълумотларни — ҳарорат ва ёғингарчилик даражаларини таҳлил қилиб, Техасдаги иқлим хавфининг анча тўлиқ манзарасини тузган. Улар NOAA ва Dartmouth Flood Observatory’да келтирилган расмий кўрсаткичларга қараганда уч баравар кўпроқ сув тошқинлари юз бергани ва 320 миллион долларлик ҳисобга олинмаган иқтисодий зарар мавжудлигини аниқлаган.
Аввалги иқлимий тадқиқотларда «иссиқлик» деганда кўпинча фақат маълум даражадан юқори бўлган ҳароратли кунлар назарда тутилган. Янги тадқиқотда эса алоҳида иссиқ муддатлар, яъни соғлиқ учун хавфли бўлган намлик-ҳарорат индекси 30 даражадан ошган кунлар ҳам экстремал ҳодиса сифатида баҳоланган. Маълум бўлишича, 2003 йилдан 2020 йилгача Техасда бундай хавфли кунлар сони 2 517 тага етган — бу ҳисоботдаги даврнинг деярли 40 фоизини ташкил этади.
Муаллифларнинг фикрича, илгари қўлланган баҳолаш усуллари иқлим хавфларининг кўламини анча паст кўрсатган ва бу таҳдидларнинг аҳоли гуруҳларига турлича таъсирини ҳисобга олмаган.
«Тадқиқотимиз иқлимий хатарларга баҳо беришда тўлиқроқ ва сезгирроқ мезонлардан фойдаланиш нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда, айниқса, ижтимоий жиҳатдан заиф жамоаларда», — дея таъкидлайди олимлар.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

11:46 / 21.06.2025
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда

09:53 / 17.06.2025
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

01:29 / 04.06.2025
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот

17:23 / 14.05.2025