Ўзбекистонликларнинг ўртача маоши қанча?
2025 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи 5 млн 796 минг сўмни ташкил этди. Тошкент шаҳри (9,9 млн сўм) ва Навоий вилоятида (7,3 млн сўм) энг кўп, Қашқадарё (4,1 млн сўм) ва Фарғонада (4 млн 203 минг сўм) эса камроқ маош тўланган. Ўқитувчилар ва шифокорларнинг ойлиги энг камлигича қоляпти.

Фото: Kun.uz
2025 йил январ-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 796 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ўсган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (9 млн 889 минг), Навоий (7 млн 331 минг) ва Тошкент вилоятида (5 млн 435 минг), энг кам миқдори эса Қашқадарё (4 млн 79 минг), Фарғона ( 4 млн 203 минг) ва Сурхондарё (2 млн 209 минг) вилоятларида қайд этилган.
Ойлик маошларнинг энг юқори ўсиши Тошкент шаҳри (+22,7 фоиз), Сурхондарё (+19,1 фоиз), Сирдарё (18,5 фоиз) ва Бухоро (18,5 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Ҳисобот даврида фақатгина иккита маъмурий ҳудудда (Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти) номинал иш ҳақининг даражаси республикадаги ўртача даражадан юқори бўлиб, қолган барча ҳудудларда бу кўрсаткич республика даражасидан турли миқдорда паст шаклланган.
Биринчи чорак якунларига кўра, соҳалар кесимида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:
- банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида – 15 млн 848 минг сўм;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 14 млн 818 минг сўм;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 8 млн 719 минг сўм;
- саноат соҳасида – 6 млн 923 минг сўм;
- савдо соҳасида – 6 млн 521 минг сўм;
- қурилиш соҳасида – 6 млн 14 минг сўм;
- санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 4 млн 831минг сўм;
- яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 4 млн 790 минг сўм;
- таълим соҳасида – 4 млн 44 минг сўм;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 млн 626 минг сўм.
Соҳалар кесимида иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръати ахборот ва алоқа (+26,8 фоиз), санъат, кўнгил очиш ва дам олиш (+20,2 фоиз) ҳамда банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида (+19,8 фоиз) кузатилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон | 17:29
-
Tenge Bank Навоий шаҳрида янги банк хизматлари марказини очди
Ўзбекистон | 17:00
-
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
Спорт | 16:55
-
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
Жаҳон | 16:53
Мавзуга оид

11:21
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди

10:46 / 22.05.2025
Айрим шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари 20 фоизга оширилади

09:50 / 21.05.2025
Ўзбекистонда 4 ойда қанча эгизак туғилгани айтилди

08:14 / 21.05.2025