Ўзбекистон | 12:12 / 29.04.2025
2112
2 дақиқада ўқилади

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

Сунъий интеллект чизган сурат

“Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025-2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:

  • педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;
  • олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

2025-2026 ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

2026-2027 ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Госпитал педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.

Мавзуга оид