Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ижтимоий тармоқ фаоллари ҳайдовчига енгил жазо берилганидан норози, бундай ҳолатлар учун машинани мусодара қилиш кераклиги ҳақида ҳам фикр билдирилган.

31 май куни ижтимоий тармоқларда давлат рақами 01 774 OLA бўлган Lixian L9 автомашинаси тез ёрдам машинасига йўл бермагани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Унда тез ёрдам ҳайдовчилари сирена ва овоз кучайтиргич билан бир неча бор огоҳлантириш берса ҳам, олдиндаги машина уларга йўл бермагани кўринади.
ЙПХ ходимлари томонидан Тошкентда мазкур ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодекснинг 128-моддаси 5-банди билан баённома расмийлаштирилди. Мазкур бандда тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш кўзда тутилган.
Қоидабузарлик учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида – 1 млн 875 минг сўм жарима кўзда тутилган.
Ҳайдовчи «эътиборсизлик қилиб қўйгани, йўл сўралганини кўрмай қолгани»ни айтиб узр сўраган.
Тасвирларда эса тез ёрдам машинаси ўнг томондан ўтишга уринганда ҳам ҳайдовчи унга йўл бермагани, фақат кейинроқ ён чироқларини ёққан ҳолда четга ўтгани кўринади.
«Ҳар кимнинг бошида бор бу. Ҳайдовчилардан илтимос қилган бўлардик, сирена билан келаётган махсус автомашиналарга иложи борича йўл беришсин», – дейди тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси.
Блогерлар муносабати
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ҳолатга муносабат билдирар экан, ўз Telegram каналида қуйидагича изоҳ қолдирди:
«Жарима миқдори — 1 млн 875 минг сўм. Агар 15 кун ичида тўласа, 50% чегирма ҳам берамиз, натижада 937 минг сўм тўлайди, холос. Бу ўта кулгили! Бир ёки бир неча инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин бўлган бунақа қўпол қоидабузарлик учун бунақа енгил жазо бериш шармандалик. Шармандаликнинг яна бир томони шундаки, рухсатсиз тонировка қилган ҳайдовчига дастлаб 9 млн 375 минг сўм, агар яна такрорланса, 15 млн сўм жарима белгилаганмиз. Нима учунлигини биласизми? Чунки тонировкадан тушадиган пулнинг асосий қисми Ички ишлар вазирлигига тушади. Махсус транспорт воситаларига йўл бермаганларга эса такрорийлик учун оғирроқ жазо ҳам йўқ. Яъни ҳар куни шу ишни қайта-қайта қилаверсангиз ҳам, бир хил 900 минг сўм жарима тўлаб, қутулиб кетаверасиз. Арзимаган 900 минг сўмни тўлаб қутулиб кетадиган „крутойваччалар“ ҳеч қачон хатосидан ўзига тегишли хулоса чиқармайди».
Блогер қонунчилик ташаббусига эга масъулларга мурожаат қилиб, жазо тизимини инсонпарварлик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишни, одамлар хавфсизлигини устун қўядиган тизим кераклиги, пул ишлаш учун ўйлаб топилган қоидалар-у жазоларни йўқотиш кераклигини таъкидлади.
Тармоқларда ушбу ҳолатда сирена овозини эшитмаслик мумкин эмаслиги, бундан кейин тез ёрдамга йўл бермаганларнинг машинасини мусодара қилиш зарурлигини айтганлар ҳам бўлди.
«Шахсий кузатувим бўйича ҳозир Тошкентда тез ёрдам машиналарига худди ўша чет элда олинган роликлардаги каби, жуда чиройли тарзда йўл очиб бериляпти. Ўзим камида икки марта шунақа жараёнда қатнашдим ҳам — уч „полоса“ машина тирбандликда турганида, 2- ва 3-бўлакдагилар сурилиб, тез ёрдамга ўртадан йўл очиб берганди. Одам бир бошқача маза ҳам қилади бунақа табиий жараёнда. Шунинг учун ҳам видеодаги ҳолат менга ҳам жуда ғалати кўринди, худди бир балоси бордек. Лекин қоида бузилган барибир, қоидабузарлик учун жазо муқаррар бўлиши керак», — дейди журналист Муҳрим Аъзамхўжаев.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент мустақилликнинг 34 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон | 09:50
-
Мерц АҚШ билан биргаликда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ниятида
Жаҳон | 09:46
-
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди
Ўзбекистон | 09:25
-
Россия қиймати 40 млрд евродан ошиқ активларни миллийлаштирди
Жаҳон | 09:07
Мавзуга оид

18:44 / 04.02.2024
Тошкентда 88 марта қоида бузган Spark ҳайдовчиси машинасидан айрилиши мумкин

16:26 / 23.12.2021
Тошкентда йўл қоидасини бузгани учун ёзилган жарималарни ўчиртирмоқчи бўлган “орган ходими” ушланди

14:43 / 07.11.2021
Йўл қоидаларига амал қилиш вожиб – Исломда йўл ҳаракати фиқҳи китоби муаллифи билан суҳбат

21:43 / 02.11.2020