Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
Шу билан бирга, пул ювиш жиноятлари учун белгиланган жазо қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб қайта тақсимланади. Инсайдер ахборотдан фойдаланиш ёки қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш билан боғлиқ ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

Ўзбекистонда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу – 21 апрел кунги президент фармонида белгиланди.
Қонун лойиҳасида:
- жиноий даромадларни легаллаштириш жинояти учун белгиланган жазо чораларини қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб равишда қайта тақсимлаш;
- инсайдер ахборотдан фойдаланиш ёки қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш билан боғлиқ ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш;
- экстремизмни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритиш масалалари назарда тутилади.
Қонун лойиҳаси 2025 йил май ойида тайёр бўлиши керак. Бу вазифа Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига топширилди.
Аввалроқ, 2025 йил 27 мартдан эътиборан, оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик кучга кирганди.
Мавзуга оид

21:35 / 28.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?

16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди

17:01 / 02.05.2025
Германияда «Германия учун альтернатива» партияси экстремистик деб топилди

00:31 / 24.04.2025