Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
Жиноят кодекси 135-моддасига одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

Фото: Shutterstock
Унга кўра, одам савдоси жиноятини қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда содир этганлик 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Илгари мазкур жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Шунингдек, ушбу жиноят жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилди.
Илгари мазкур жиноят учун 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:25 / 11.06.2025
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди

21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди

15:39 / 29.04.2025