“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган 2024 йилнинг президентимиз томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши ҳам уларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси кубоги-2025” футбол мусобақалари доирасида жамиятнинг Бошқарув раиси иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқотининг моҳияти ҳам ёшлар билан самимий суҳбатлашиш, улар ички дунёсига назар солиш, қизиқишларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали муаммоларини ҳал қилишдан иборат.
Учрашувда тизим корхона ва филиалларида фаолият олиб бораётган 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Таклифлардан келиб чиқиб корхоналарда ташкил этилган кутубхоналар тасарруфида “Ёш китобхонлар клуб”ларини шакллантириш, ёш олимларни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида мамлакатимизнинг тарихий объектларига саёҳатлар уюштириш ва “Энг яхши стартаплар” танловини ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ёшлар ҳам яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзини тўла намоён этишига ишонч билдирди.
Маълумот учун қайд этиш жоизки, бугунги кунда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда 30 ёшгача бўлган беш мингдан ортиқ ёшлар фаолият олиб бормоқда.
Бу каби учрашувлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги барча тизим корхоналарида мунтазам ташкил этилиши қайд этилди.
Тадбирда корхона равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи ёшлар тақдирланди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

15:00 / 17.05.2025
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади

12:00 / 09.04.2025
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хитойнинг энергетик компаниялари билан ҳамкорликни янада кучайтиради

17:00 / 02.04.2025
Самарқандда халқаро саммит олдидан электр таъминоти тизими қайта таъмирланди

15:49 / 21.12.2024