Ўзбекистон | 15:00 / 17.05.2025
1816
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда электр тақсимлаш тармоқларини модернизация қилишга қаратилган янги дастур учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

Мазкур дастур қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграциялаш ҳамда электр таъминоти ишончлилигини оширишни мақсад қилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар бўлиб, унинг 50 миллиони “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (ҲЭТ АЖ) томонидан молиялаштирилади. Бу – Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги фаолияти тарихида биринчи бор “натижага йўналтирилган дастур” (Program-for-Results, PforR) асосида молиялаштирилаётган лойиҳа ҳисобланади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатдаги тақсимлаш инфратузилмасининг 50 фоиздан ортиғи 30 йилдан кўпроқ вақтдан бери фойдаланилмоқда. Бу ҳолат тизимдаги авариялар ва электр узилишларига олиб келмоқда. Лойиҳа доирасида 30 йилдан ортиқ фойдаланилган тармоқларни таъмирлаш кўзда тутилган.

2024 йил ҳолатига кўра, электр тақсимотида техник йўқотишлар 13 фоизга етган. Тизимда тижорат йўқотишлари, шу жумладан, тўланмаган қарзлар ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.

Лойиҳа доирасидаги асосий чора-тадбирлар амалга оширилади:

- 6 000 км паст кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади ёки янгиланади;

- 250 МВА умумий қувватга эга 1 200 та трансформатор алмаштирилади;

- 150 мингта “ақлли” ҳисоблагич ўрнатилади;

- 4 000 та маълумотлар концентратори орқали тармоқлар автоматлаштирилади ва рақамлаштирилади.

Шунингдек, дастур ҲЭТ АЖнинг операцион ва молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни ҳам ўз ичига олади. Жумладан, режалаштириш методологиясини такомиллаштириш, молиявий кўрсаткичларни яхшилаш ва корпоратив бошқарув тизимини замонавийлаштириш режалаштирилган.

Дастур 2029 йилга бориб қуйидаги натижаларга эришишни мақсад қилган:

- Мижозларнинг хизмат сифати бўйича қониқиш даражаси 90 фоизга етади;

- Аҳоли ва бизнесдан 50 МВтгача қайта тикланувчи энергияни қабул қилиш имконияти яратилади;

- Иссиқхона газлари чиқиндилари йилига 450 минг тоннагача камаяди;

ҲЭТ АЖда аёллар улуши раҳбарлик лавозимларида 14 фоизга етказилади (2025 йилда – 9 фоиз).

Жаҳон банки Марказий Осиё бўйича директори Татяна Проскурякова бу ташаббус бошқа халқаро ҳамкорлар ва хусусий инвесторларга ҳам ижобий туртки бўлишига умид билдирган: “Ушбу молиявий кўмак 2030 йилгача мўлжалланган давлат дастурининг муҳим қисмини амалга оширишга хизмат қилади. Биз бошқа донорларнинг ҳам бу йўналишда фаол бўлишини кутамиз”, – деди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти