Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи
Наманган вилояти ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга кўра, автомобилига шикаст етказгани учун болалар ва уларнинг ота-оналари бўйнига 10-20 млн сўм қарз илиб қўйилган ҳолатлар бор. “Агар ўзи машинасини бошқариб кўчага чиқса, кунига 200-300 минг сўм топиши мумкин. Ижарага бериб юборса, соатига шу пулни топяпти”, дейди подполковник.

Наманган вилояти ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев автомобилларни ижарага берувчи Telegram гуруҳ ва каналларининг аксарият аъзолари мактаб ўқувчиларидан иборатлигини маълум қилди Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.
“Бот-бот тилга олинаётган ‘Наманган езда’ канали аудиториясини таҳлил қилдик. 3200 нафар аъзосидан бор-йўғи 150 нафарга яқини автомобилларни ижарага берувчилар, қолган 90 фоизи вояга етмаганлар, асосан, мактаб ўқувчилари”, деган вилоят ЙҲХБ бошлиғи.
Мансур Газиевга кўра, автомобилларни ижарага берувчилар билан бирма-бир мулоқот қилиниб, вояга етмаганларга машиналарни бериб юборишнинг ёмон оқибатлари ҳақида огоҳлантирилмоқда.
“Суҳбат жараёнларидан маълум бўляптики, бундай шахсларнинг кўпчилиги ўзи автомобилини ижарага олган ёки кредит тўлаётганлар. Агар ўзи машинасини бошқариб, кўчага чиқса, кунига 200-300 минг сўм топиши мумкин. Ижарага бериб юборса, соатига шу пулни топяпти. Аммо автомобилни олган болалар нобуд бўлаётгани ёки ногирон бўлиб қолаётгани ҳақида ўйлашмаяпти. Автомобилига шикаст етказгани учун болалар ва уларнинг ота-оналари бўйнига 10-20 миллион сўм қарз илиб қўйилган ҳолатлар бор”, деган Мансур Газиев.
Таъкидланишича, автомобилини вояга етмаганларга ижарага бераётган шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш юзасидан тегишли таклифлар берилган. Бу борада депутатлар, жамоатчилик фаоллари ва ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда ишланмоқда.
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси транспорт воситаларини қисқа муддатга ижарага бериш фаолиятини ноқонуний амалга ошириш ҳолатлари ва бунинг оқибатида келиб чиқаётган оғир ҳолатлар юзасидан жиддий ташвиш билдириб, Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутат сўрови юборганди. Фракция аъзоси Дилмурод Исмоилов томонидан юборилган сўровда айрим “тадбиркорлар” инсон ҳаёти ва соғлиғидан ўз манфаатларини устун қўйиб, белгиланган қоидаларни четлаб ўтаётганига эътибор қаратилган.
Kun.uz олдинроқ Наманганда машинасини ижарага бериш “бизнес” даражасига чиқаётгани, бундай ноқонуний фаолият билан шуғулланаётганларга нисбатан жиддий чора кўрилмаётгани ҳақида ёзганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияни қўллашга тайёр Хитой, Исроилга чора кўрмоқчи бўлаётган Евроиттифоқ ва FETOʻчилар таъқибини давом эттираётган Туркия – кун дайжести
Жаҳон | 12:54
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
-
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди
Жаҳон | 12:04
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
Мавзуга оид

11:57 / 15.07.2025
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

14:24 / 14.07.2025
“Улар халқ хизматига қайтарилиши керак” – ССВ “қизамиқ эпидемияси” бўйича қамалган наманганлик врачлар ҳақида

17:51 / 07.07.2025