Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатда ЙТҲ содир этгани учун 891 киши судланган. Уларнинг 170 дан ортиғига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Ўзбекистонда 2025 йил январ—март ойларида қарийб 900 киши йўл-транспорт ҳодисаси содир этиш бўйича судланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи чорак мобайнида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 891 нафар шахс судланган. Уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ, 718 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Таъкидланишича, 2024 йил давомида шу модда билан 3321 нафар шахс судланиб, уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, ЙТҲ содир этган 2 404 нафар шахсга эса қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазолар берилган.
ЙҲХХ маълумотига кўра, 2021 йилда — 10 001 та, 2022 йилда эса бундан 1 фоизга кам – 9902 та ЙТҲ қайд этилган. Қурбонлар сони 2021 йилда — 2426 нафар, 2022 йилда эса 2356 нафар бўлган. 2023 йилнинг 11 ойида 2080 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлган, 8055 киши жароҳатланган.
Аввалроқ Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Тармоқларда тарқалган видеода бир нечта машина пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаганини, Lacetti машинаси эса катта тезликда келиб, пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган фуқароларни уриб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетганини кўриш мумкин.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский
Жаҳон | 00:20
-
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди
Жаҳон | 23:06 / 01.06.2025
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27 / 01.06.2025
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10 / 01.06.2025
Мавзуга оид

19:54 / 29.05.2025
Ангренда аянчли ЙТҲ: ота ва унинг фарзанди ҳалок бўлди

19:03 / 28.05.2025
Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

20:21 / 24.05.2025