Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор
23 апрелга ўтар кечаси Россия қуролли кучлари Днепропетровск вилоятининг Марганец шаҳрига дронлар билан ҳужум қилди.

Фото: Telegram / dnipropetrovskaODA
Украинанинг Марганец шаҳрига Россия дрони зарбаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак хабар берди. Унинг сўзларига кўра, дрон корхона ишчилари кетаётган автобусга урилган.
23 апрелга ўтар кечаси Россия қуролли кучлари Днепропетровск вилоятининг Марганец шаҳрига дронлар билан ҳужум қилди, деди Лисак.
Аввалроқ, у Днепропетровск вилоятида тунда Россиянинг тўртта дрони уриб туширилгани, оқибатда икки киши яралангани ҳақида хабар берган эди.
23 апрелга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украинанинг бир қанча ҳудудларига учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди. «Суспилне» маълумотларига кўра, Полтава вилоятига зарба берилган, дронлардан бири турар-жой биноси яқинига қулаган, уч киши жароҳатланган. Одесса вилоятида уй-жой биноларида ва корхонада ёнғин содир бўлди, икки киши жабрланди. Киев вилоятида дрон парчалари қулаши оқибатида Броварский туманидаги меҳмонхона ва ресторан мажмуасида ёнғин содир бўлди, ҳеч ким жабрланмади, деб хабар берди Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати.
Россия томони ҳолат юзасидан ҳали изоҳ бермади.
Мавзуга оид

21:59
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?

20:20
Евроиттифоқ Россиянинг 150 та танкерига қарши санкциялар жорий этади — Bloomberg

18:15
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди

18:03