Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
Ҳужжат пандемиялар даврида давлатлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича барча зарур чоралар кўришни назарда тутади.

Фото: REUTERS
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) аъзо давлатлар уч йилдан ортиқ давом этган музокаралардан кейин дунёни келажакдаги пандемияларга тайёрлаш тўғрисидаги келишув лойиҳасини имзолади. ЖССТ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳужжат COVID-19’дан кейин янги патогенлардан ҳимояни кучайтириш бўйича ҳуқуқий мажбуриятга эга.
ЖССТга аъзо барча давлатларга маъқул келадиган ҳужжатни тайёрлаш учун 13 раунддан иборат учрашувлар ўтказилди, уларнинг тўққизтаси узайтирилди, шунингдек, кўплаб норасмий учрашув ва музокаралар ҳам ташкил этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, «бугун Женевада дунё давлатлари тарих яратди».
Ҳужжат пандемиялар даврида давлатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича барча зарур чораларни, жумладан, дори-дармонлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш, соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, фавқулодда вазиятларда кадрлар ресурсларини сафарбар этиш ва бошқа кўплаб чораларни назарда тутади.
Май ойида ушбу битим лойиҳаси ЖССТнинг олий раҳбарлик органи — Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан кўриб чиқилади.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари янги пандемия дунёда ҳатто «эртага» бошланиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Гебрейесусга кўра, унга қарши самарали кураш олиб бориш учун жаҳон мамлакатлари тегишли халқаро келишув тузиши керак.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Макрон Ғазода ўт очишни тўхтатишга ва Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
Жаҳон | 07:13
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
Мавзуга оид

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

17:25 / 01.07.2025