Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
РФ ТИВ раҳбари Қозоғистон президентининг фикрига қўшилмаслигини айтди. Лавровнинг сўзларига кўра, бирор давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши учун, ўша давлатнинг ҳукумати шу ҳудудда яшовчи бутун халқнинг вакили бўлиши керак.

Фото: ТАСС
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқи ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда у «Коммерсант»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Аввалроқ, Қозоғистон президенти агар фақат халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тамойилига таянилса, дунёда кўплаб минтақавий можаролар келиб чиқиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Жумладан, 2022 йил ёзида у БМТ Низомида мустаҳкамланган ушбу тамойил бошқа бир тамойил – ҳудудий яхлитликка зид эканини айтган. Тўқаев бу тамойил тўлиқ амалга оширилса, дунёда 600 дан ортиқ давлат пайдо бўлиши мумкинлигини, бу эса парокандаликка олиб келишини таъкидлаганди.
Лавров Тўқаевнинг бу нутқини эслашини, лекин унинг нуқтайи назарига қўшилмаслигини таъкидлаб, Москва кейинчалик Остонага ўз позициясини тушунтирганини маълум қилди.
«Тўқаев учун фақат ҳудудий яхлитлик ҳуқуқи бор. Лекин яна айтаман: агар БМТ аъзоси бўлсангиз, Низомни тўлиқ ҳурмат қилишингиз керак», деб тушунтирди у.
Лавровга кўра, «ҳукумати шу ҳудудда яшовчи бутун халқнинг вакили бўлган давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилинади».
«Ҳеч бир мустамлакачи давлат мустамлакачилар эгаллаб олган ҳудудда яшовчи барча халқни ифодалаган эмас. Бу исбот талаб қилмайди! На Париж, на Лиссабон, на Мадрид, на Лондон вакили бўлган. Шунинг учун деколонизация жараёни БМТ Низомига тўлиқ мос равишда амалга оширилди», деб таъкидлади Лавров.
Тўқаев халқаро ҳуқуқдан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тамойилларига содиқлиги ҳақида бир неча бор гапирган. Шу сабабли Остона Тайван, Косово, Жанубий Осетия ва Абхазияни тан олмайди, деди у 2022 йил ёзида.
Шу билан бирга, у ўзини ўзи эълон қилган ДХР ва ЛХРни «квази-давлат ҳудудлари» деб атади (ўша пайтда Москва уларни ҳали аннексия қилмаган эди). Қайд этиш жоизки, аксарият давлатлар ушбу ҳудудларнинг Россия таркибига киришига олиб келган референдумларни тан олмайди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Парадга тайёргарлик, қозоқ олтин визаси ва чегарада отилган жангарилар
Жаҳон | 12:42
-
«Барса» амаллади, «Бавария»нинг чемпионлиги кечиктирилди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:27
-
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая
Жамият | 11:00
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

15:07 / 03.05.2025
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

14:58 / 03.05.2025