Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
Икки ўртадаги иттифоқчилик муносабатларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинган, шунингдек, халқаро кун тартибидаги воқеалар юзасидан фикр алмашилган.

Архив фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон томонининг ахборотига кўра, икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Ўзаро савдо суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.
“Тошкент шаҳрида бешинчи "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим, спорт ва туризм соҳаларида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак учрашувлар режасини муҳокама қилдилар”, – дейилади расмий хабарда.
Бугун, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги рус элчисини чақириб, Россиядаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари поймол қилиниши ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътироз билдирди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россия томонидан ёлланиб, Украинадаги урушга жалб этилгани ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистоннинг ваколатли органлар томонидан ўрганилаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

23:10 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга етиб борди

21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди

19:00 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чани билан учрашди

18:39 / 21.05.2025