Тожикистонда зилзила вақтида уч ёшли бола ҳалок бўлди
Қўшни республикада бир кунда уч марта зилзила кузатилди. Табиий офат оқибатида 29 та турар жой биноси ва битта мактабга зарар етган.

Фото: Asia-Plus
13 апрел куни Тожикистонда кун давомида уч марта ер силкиниши қайд этилди.
Қўшни республика Фавқулодда вазиятлар ва мудофаа қўмитаси маълумотига кўра, Рашт туманида уч ёшли болани девор босиб қолган.
Биринчи силкиниш соат 9:24 да содир бўлган. Унинг кучи Рашт туманида 5–6 баллни ташкил этган. Бу зилзила вақтида Ўзбекистоннинг етти вилояти ҳудудида, жумладан Тошкент шаҳрида ҳам 2–3 баллик ер силкиниши сезилганди.
Соат 12:14 да Тожикистонда 4,3 магнитудали иккинчи зилзила рўй берди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 291 км жануби-шарқда жойлашган.
Соат 13:33 да 3 магнитудали яна бир ер силкиниши қайд этилган.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг Инқирозларни бошқариш марказининг қайд этишича, Рашт туманидаги ер ости силкинишлари кучи 5 баллни, пойтахт Душанбеда эса 3 баллни ташкил этган.
Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Рашт туманида 17 та турар жой биноси (Asia-Plus нашрининг ёзишича 28 та уй) ва битта мактаб қисман вайрон бўлган. Шунингдек, Тожикободда 12 та уй шикастланган.
Туманга Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ҳотамшо Латифзода етиб борган. Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш комиссияси зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда иш олиб бормоқда.

Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести
Жаҳон | 13:54
-
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди
Ўзбекистон | 13:16
-
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади
Жаҳон | 12:04
-
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?
Ўзбекистон | 11:55
Мавзуга оид

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

21:24 / 25.04.2025
Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

17:25 / 24.04.2025