Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
6845
2 дақиқада ўқилади

Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 29 та стоматология поликлиникаси, хусусан болалар стоматология поликлиникалари сотувга қўйиладиган бўлди. Хусусийлаштириш шартларини ССВ ишлаб чиқади.

Фото: Yandex-хариталар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) тасарруфидаги стоматология поликлиникалари тўлиқ хусусийлаштирилади. Бу «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги президент фармонида белгиланди.

Фармон билан тасдиқланган, оммавий савдога чиқариладиган давлат корхоналари орасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги қуйидаги стоматология поликлиникалари ҳам киритилган:

  • Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникаси
  • Бухоро вилояти ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази
  • Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси
  • Жиззах вилоят стоматология табобатхонаси
  • Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси
  • Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси
  • Наманган вилоят ихтисослашган болалар стоматология поликлиникаси
  • Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси
  • Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси
  • Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси
  • Пахтачи туман стоматология поликлиникаси
  • Ангрен шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
  • Янгийўл туман стоматология поликлиникаси
  • Олмалиқ шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
  • Фарғона вилоят болалар стоматология поликлиникаси
  • Фарғона вилоят стоматология шифохонаси
  • Қўқон шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
  • Марғилон шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
  • Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси
  • Тошкент шаҳри 1-сон, 2-сон, 4-сон, 5-сон, 6-сон, 7-сон болалар стоматология поликлиникалари
  • Учтепа болалар стоматология поликлиникаси
  • Ички ишлар вазирлиги стоматология поликлиникаси
  • "Халқ табобати плюс" МЧЖ

Ушбу поликлиникалар тўлиғича хусусий секторга ўтказилади.

Уларни хусусийлаштириш шартларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига асосан давлат комиссияси белгилайди.

Маълумот учун, президент фармони билан тасдиқланган 2025 йилги давлат дастурида, стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш кўзда тутилган.

Мавзуга оид