Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
Интервю вақтида оиласидаги фожиа билан боғлиқ савол берилганда ўзбекистонлик боксчи йиғлаб юборди ва қизига жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берганини, имкон берилса, бу ишни уддалашга ҳаракат қилишини айтди.

Фото: boxingscene.com
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов (17−0, 10 КО) 13 апрелга ўтар кечаси Атлантик-Ситида ўтказилган жангда аргентиналик Франко Максимилиано Окампо (17−3, 8 КО) устидан ғалаба қозонди. У бу орқали ярим ўрта вазн тоифасида (-66,7 кг) WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар мақомини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Аргентиналик боксчи биринчи раундда фаол ҳаракатланиб, қарши ҳужумлар уюштирди, жойлашувини тез-тез ўзгартирган ҳолда яхши ҳимояланди. Аммо биринчи раунд сўнггида Ғиёсов чап қўлда ҳук зарбасини йўллаб, ҳужумни давом эттирди ва рақибни нокдаун ҳолатига туширди. Окампо ўрнидан кўтарилиб, жангни давом эттирди, аммо навбатдаги ҳужумларни ҳам ўтказиб юборди, фақат бонг чалиниши уни қутқариб қолди.
Кейинги раундларда ўзбекистонлик боксчи жангни якунлаб қўйишга шошилмади ва тартиб билан ҳаракатланишда давом этди. Тўртинчи раундда эса ишни тугатишга қарор қилди: ўнг қўлдаги кучли зарба рақибнинг жигар қисмига аниқ борди ва Окампо тиз чўкиб қолиб, жангни давом эттира олмайдиган бўлди. 10 раундга мўлжалланган жанг 4-раунддаёқ ниҳояланди.
Шундай қилиб, Ғиёсов профессионал боксдаги 17-жангида 17-ғалабасини қўлга киритди. Шундан 10 тасида нокаут қайд этилган.
Энди Шаҳрам Ғиёсов Жарон Эннис – Эймантон Станиосис тўқнашуви ғолибига қарши WBA ва IBF камари учун жанг ўтказади.
Окампога қарши жангдан кейинги интервю вақтида оиласидаги фожиа билан боғлиқ савол берилганда ўзбекистонлик боксчи йиғлаб юборди ва қизига жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берганини, имкон берилса, бу ишни уддалашга ҳаракат қилишини айтди.
«Мен учун бу жуда, жуда, жуда оғир бўлди. Бу қийин [машғулот] лагери эди, чунки мен қизимни йўқотдим. У мени кўриб турибди. У ҳозир менга қараб турибди. У мени дуо қиляпти. Мен унга ваъда берганман... Мен жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайман. Мен уни севаман», – деди у кўзларига ёш олиб.
Ғиёсов, шунингдек, унинг чиқиши нафақат спортдаги муваффақият, балки шахсий ваъдасининг бажарилиши эканини таъкидлади: «Бу жанг – қизим учун. Бу ғалаба унинг учун. Кейинги жанг... Қизимга ваъда бераман – жаҳон чемпиони бўламан. У менга ишонарди. Мен шундай қилдим. Мен буни биламан. Менга имконият беринг ва мен буни қиламан».
Ғиёсов муваффақият жамоанинг уюшқоқлик билан ишлаши натижаси эканлигини таъкидлади: «Жамоа билан астойдил ишладик. Бизда ҳақиқий ўқув-машғулот лагери бор эди. Биз тана билан кўп ишладик, танага зарбалар ва нокаут учун комбинацияларга урғу бердик. Ва биз буни уддаладик – биз буни қилдик».
19 март куни Шаҳрам Ғиёсовнинг 2 ёшли қизи вафот этганди. Олдинроқ у бу жангини марҳум қизига бағишлаши ҳақида гапирганди. «Албатта, унинг вафоти қайғули. Уни жуда яхши кўрардим, уни ҳамон соғиняпман. Қизимга ва ота-онамга чемпион бўламан деб ваъда берганман», – деганди ўзбекистонлик боксчи.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди
Ўзбекистон | 22:04
-
Индонезияда бомба ҳақида ҳазил қилган аёл рейсдан олинди
Жаҳон | 22:01
-
Лондонда Украинанинг Европа давлатлари билан музокаралари бўлиб ўтди
Жаҳон | 21:50
-
Байкалортида ўрмон ёнғинлари сабаб федерал даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Жаҳон | 21:49
Мавзуга оид

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:16 / 04.04.2025
Мўйдинхўжаев ва Холдоров жаҳон кубогини чоракфиналдаёқ тарк этди

14:34 / 22.03.2025