Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байкалортида ўрмон ёнғинлари сабаб федерал даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Ўрмон ёнғинлари жами 266 минг гектар майдонни қамраб олган — бу Москва шаҳрининг умумий майдонидан ҳам катта.

Фото: Россия ФВВ
Байкалорти ўлкасида ўрмон ёнғинлари Москва ҳудудида тенг майдонга ёйилгани фонида федерал даражадаги фавқулодда вазиятлар режими жорий этилди. Бу ҳақда РФ ФВВ хабар берди.
«Ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш мақсадида, Байкалорти ўлкасидаги ҳолатни федерал даражадаги фавқулодда вазият деб тан олиш ва Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг тегишли функционал бўлинмалари учун «фавқулодда ҳолат» режимини жорий этиш таклиф қилинмоқда», — дейди идора раҳбари Александр Куренков ҳукумат комиссияси йиғилишида.
20 апрел куни ФВВнинг минтақавий бошқармаси вакили Макар Серебряков Байкалортидаги ўрмон ёнғинлари майдони ўтган йилги кўрсаткичдан 19 бараварга ошганини маълум қилганди. Вазирлик жами 266 минг гектар майдонни қамраб олган 295 та ўрмон ёнғини қайд этган, бу эса Москва шаҳри умумий майдонидан ҳам катта. Куренковнинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда ёнғин майдони 192 минг гектаргача қисқарган. Ёнғинни ўчиришга 1300 дан ортиқ қутқарувчи ва 123 та техника жалб этилган.
Ёнғин ўлкадаги ўнлаб туманлар — Сретенский, Каримский, Чернишевский, Шилкинский, шунингдек, Могочинский, Балейский, Читинский ва Тунгокоченский округларни қамраб олган. Айни пайтда ўт ўчирувчилар ёнғиндан Тунгокочен қишлоғини сақлаб қолишга ҳаракат қилинмоқда. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бирига кўра, одамлар ёниб кетаётган томорқаларни ўзлари ўчиришга уриняпти. «Бу ерда шамол жуда кучли, ҳамма ёқ тутун, нафас олишнинг иложи йўқ. Аэропорт томондагиларнинг ҳам томорқалари ёнмоқда, одамлар югуриб юрибди, сув тўплаяпти», — дейди у.
Яқин кунларда кучли шамол кутилаётганлиги сабабли, ФВВ қўшимча куч сифатида Красноярск ва Хабаровск ўлкаларидан 100 нафар қутқарувчи ҳамда иккита «Ил-76» самолётини чақиришга қарор қилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат
Ўзбекистон | 17:00
-
Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Жаҳон | 16:57
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
-
Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:15
Мавзуга оид

07:26 / 05.07.2025
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари 22 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди

08:29 / 02.07.2025
Туркияда канани ёқишга уринган эркак ўрмонга ўт қўйиб юборди

18:07 / 29.06.2025
Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди

18:29 / 24.06.2025