Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
Финалга чиққан етти нафар ўзбекистонликдан беш нафари ғалаба қозонди ва жамоа умумий рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Мезбон Бразилия иккинчи, қозоғистонликлар учинчи бўлишди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси расмий канали
Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида катталар ўртасида янги тузилган World Boxing ташкилоти ҳомийлигидаги Жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди.
Тўлқин Қиличев бошчилигидаги эркаклар жамоасининг 10 нафар вакилидан фақат икки аъзоси медалсиз қолди: Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг) турнирдаги иштирокини чоракфиналдан бошлаганди, аммо илк жангдаёқ мезбонлар вакили Юри Рейсга ютқазди. Иқболжон Холдоров (-70 кг) саралаш босқичидан муваффақиятли ўтганди, аммо чоракфиналда англиялик Одел Камарага ютқазиб қўйди.
Мадияр Данияров (-60 кг) чоракфиналда италиялик рақибдан устун келганди, яримфиналда бразилиялик Луиз Оливейрага ютқазди ва бронза билан кифояланишга мажбур бўлди.
5 апрел куни мусобақанинг финал баҳслари ўтказилди, унда Ўзбекистондан 7 нафар вакил финалга чиқиб, улардан 5 нафари олтин медалга эга бўлишди, 2 нафар боксчи кумуш билан кифояланди.
Асилбек Жалилов (-50 кг) финал йўлида дастлаб қозоғистонлик Нурзат Онгаровни ва ҳиндистонлик Жадумани Манденгбамни мағлуб этди, олтин учун жангда эса Франция вакили Ники Куммингсга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг) иштирокини яримфиналдан бошлади ва Михал Ярлински (Полша) устидан ғалабага эришиб, финалга йўл олди. Олтин учун баҳсда эса Кауе Белинини қийинчиликсиз мағлуб этди. Фазлиддин жанг давомида уни нокдаун ҳолатига ҳам туширди.

Жавоҳир Умматалиев (-80 кг) чоракфиналда АҚШ вакили Робби Гонсалесни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олганди, яримфиналда қозоғистонлик Диас Молжигитовга қарши баҳс олиб бориб, қийинчиликларсиз ғалабани қўлга киритди (5:0). Финалда бразилиялик Вандерлай Перрейрани 4:1 ҳисобида енгиб, жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Ўзбекистон бокс жамоасининг ҳозирги авлоди етакчиси Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) ҳам ишончни тўла оқлади. У иштирокини яримфиналдан бошлади ва ҳиндистонлик Вишални қийинчиликсиз мағлуб этиб, финалга йўл олди (5:0). Финалда ҳам англиялик Исаак Окоҳга ҳеч қандай имконият қолдирмади (5:0).

Жаҳонгир Зокиров (+90 кг) ҳам иштирокини яримфиналдан бошлади ва қозоғистонлик Даниял Сапарбайга ҳеч қандай имконият қолдирмади (5:0). Финалда эса англиялик Дамар Томасни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Финалга чиққан икки ўзбекистонлик – Миразизбек Мирзаҳалилов ва Акмалжон Исроилов эса Қозоғистон вакилларига ютқазишди.
Мирзаҳалилов (-55 кг) мусобақада энг кўп - тўрт бор жанг ўтказди. У финалгача бўлган йўлда Небил Ибраҳим (Швеция), Николас Павлик (Полша) ва Жосе Фелипе (Гватемала) каби рақиблардан устун келди, аммо финалда қозоғистонлик Нурсултан Алтинбекга ҳакамларнинг қарорларига кўра 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Акмалжон Исроилов (-85 кг) саралаш жангида Леонид Беришадан устун келди, яримфиналда полшалик Якуб Страшевскини таслим этди, аммо финалда қозоғистонлик Даулет Тулемиссовга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Натижада Қозоғистон жамоаси жами олтита медалга (учта олтин ва учта бронза) эга чиқди ва умумий рейтингда учинчи ўринда жойлашди. Жаҳон кубогининг кейинги босқичига Қозоғистон мезбонлик қилади.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025