Экологик носоз автомобиллар ҳайдовчиларига чора кўрилади
Ўзбекистоннинг марказий шаҳарларида «Тоза ҳаво» экологик тадбири бошланди.

Фото: Экология вазирлиги
10 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида навбатдаги «Тоза ҳаво» экологик ойлиги бошланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилади ва 10 майгача давом этади.
Тадбир «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлаш, фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолатини назорат қилиш мақсадида икки босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқич 10 апрелдан 10 майгача, иккинчи босқич эса 10 августдан 10 сентябргача ташкил этилади (Тошкент шаҳрида 10 сентябрдан 10 октябргача).
«Тоза ҳаво» ойлиги давомида мунтазам ЙПХ масканларида, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳамда кўчаларда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари текширилади.
Таъкидланишича, экологик носоз деб топилган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 87- ва 125-моддаларига кўра чора кўрилади. Шунингдек, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига асосан, автотранспорт воситаларидан носозлиги бартараф этилгунга қадар фойдаланиш тақиқланади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Британияликлар Эверестни янги усулда забт этди
Жаҳон | 23:43 / 21.05.2025
-
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Жамият | 23:19 / 21.05.2025
-
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
Жаҳон | 23:16 / 21.05.2025
Мавзуга оид

21:00 / 17.05.2025
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади

07:35 / 25.04.2025
Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди

17:33 / 29.03.2025
Глобал исиш туфайли чучук сув захиралари 20 йил давомида кескин камайди – тадқиқот

21:11 / 19.03.2025