Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари жорий этилади
Президент томонидан «Ўзбекистон президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» фармон имзоланди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон президентининг ёшлар билан 2025 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Креатив индустрия парки ва унинг ҳудудлардаги филиаллари, ушбу филиалларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблар ташкил этилади. Парк фаолиятини бошқариш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси муассислигида ташкил этиладиган Креатив индустрия парклари дирекцияси томонидан амалга оширилади.
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилади:
- ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш;
- резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда резидентлар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.
Креатив индустрия субъектларини креатив парк резидентлигига қабул қилиш ҳамда тегишли резидентларга имтиёзларни қўллаш шартлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди
Ўзбекистон | 13:44
-
ФСБ россиялик олимлар орасида «хитойлик жосусларни» қидирмоқда
Жаҳон | 13:29
-
Тошкентда 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаб келган фуқаро ушланди
Ўзбекистон | 13:01
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қилишга қаратилган вазиятлар маркази иш бошлади
Ўзбекистон | 12:41
Мавзуга оид

11:27
“Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади

15:45 / 26.06.2025
ХВЖ Ўзбекистонда «солиқ юки»ни кенгайтиришни таклиф қилди. Иқтисодчи берилган тавсияларни кескин танқид қилди

19:11 / 23.06.2025
Буюк Британияда «Робин Ҳуд» солиғини жорий этиш таклиф қилинди

11:37 / 11.06.2025