Избоскандаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган — ФВВ
Жами 10 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Фото: ФВВ
Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизматининг ҳолат юзасидан қўшимча маълумотида маълум қилинди.
«Бугун, 31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти, Избоскан тумани «Мирзо Улуғбек» МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар қилинган.
Зудлик билан айтилган манзилга 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том конструкцияларига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.
Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро М.Абдуллаев, Ж.Анваров ва Б.Бурхонов ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро Ғ.Тойлоқов, А.Абдирайимжонов, Ҳ.Зуҳриддинов, И.Раҳимов, М.Маматураимов, И.Шомуродов, К.Қосимов, У.Болтабоев, М.Абдураҳмонов ва М.Болтабоев тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган», дейилади хабарда.
Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот», туман ФВДқТ хизматлари куч воситалари етиб бориб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Ҳодиса содир бўлгани хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки хабарларда жароҳатланганлар сони 6 нафарлиги айтилган, кейинроқ бу миқдор 9 нафарга етгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:20
Житомир яқинидаги портлашлар: икки корхона яксон этилган

21:28 / 02.07.2025
Москва марказида ичида ФСБ ветеранлари бўлган машина портлаб кетди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

21:58 / 30.06.2025