Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 1 млн 273 минг 170 доллар ашёвий далил сифатида олинди.

Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида мамлакатимиздан қўшни давлат томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, у мазкур пул маблағини декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистонга олиб ўтмоқчи бўлган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу хорижий валюталарни Тошкент шаҳридаги бозорларда савдо қилувчи шахслардан йиғиб, мазкур аёлга берган – пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаронинг Тошкент туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида Қозоғистонга олиб ўтиш учун тайёрлаб қўйилган 399 минг 170 АҚШ доллари борлиги ҳам аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 1 млн 273 минг 170 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тошкентда 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди
Ўзбекистон | 16:09
-
Нукус - Оқтов йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 15:55
-
Россияда Белгороддаги ўғирлик учун миллиард рубл ундирилмоқчи
Жаҳон | 15:49
Мавзуга оид

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

22:56 / 20.06.2025
Сўм 5 кунда 2 фоизга мустаҳкамланди. Бунга нималар таъсир қиляпти?

16:29 / 19.06.2025
Сўм долларга нисбатан 4 кунда қарийб 1,6 фоизга мустаҳкамланди

16:51 / 18.06.2025