Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди
Ҳазорасп, Ҳонқа ва Шовот туманларида янги раҳбарлар иш бошлади.
18 март куни Хоразм вилоятининг учта ҳудуди – Ҳазорасп, Шовот ва Ҳонқа туманларида ҳокимлар ўзгарди.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирокида ўтказилган сессияда Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан Мақсудбек Ҳожиевич Абдуллаев номзоди тавсия этилди ва у ҳоким лавозимига тасдиқланди.

Мақсудбек Абдуллаев Тупроққалъа туманидаги «NEW BEST STYLE» МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади.
Ҳазорасп туманига 2023 йил февралдан буён Зафар Абдиримов ҳоким эди, унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида сессияда Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасида йўл қўйилган камчиликларни чуқур таҳлил қилгани ва галдаги устувор вазифалар хусусида тўхталгани қайд этилган.
Бугун халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими ушбу туман ҳокими лавозимига Улуғбек Жуманиёзович Давлатов номзодини тавсия этган ва музокаралардан кейин депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллаган.

Улуғбек Давлатов бунга қадар Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Хонқа туманига 2020 йил декабридан буён Мурадбек Сапарбаевич Давлатов ҳокимлик қилиб келаётганди.
Бугундан у Шовот тумани ҳокими сифатида иш бошлади.

Шовот туманига 2023 йил ноябрдан буён Ойбек Холбоев ҳокимлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ер тоифасини ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Жамият | 11:14
-
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди
Ўзбекистон | 10:41
-
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар
Ўзбекистон | 10:39
-
ОАВ: Оқ уй Конгрессга камроқ махфий маълумотни тақдим этмоқчи
Жаҳон | 10:00
Мавзуга оид

15:50 / 24.06.2025
Маҳмуд Истамов Адлия вазирлигига қайтди

09:55 / 20.06.2025
8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

14:37 / 17.06.2025
Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси иш бошлади

15:25 / 02.06.2025