Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
Қушларнинг аксарияти ўзлари учун яшашга қулай муҳитга қўйиб юборилган, тошбақалар эса вақтинча ҳайвонот боғига топширилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги қуш бозорида 1000 дан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Қайд этилишича, табиатдан ноқонуний равишда тутилган ёввойи қушлар ва ҳайвонларнинг ноқонуний сотилиши ҳолатларини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳри прокуратураси, ИИБ, Миллий гвардия ва Экология бошқармаси қўшма назорат тадбири ўтказган.
Унда 1168 дона, хусусан, 935 дона чумчуқсимонлар оиласига, 33 дона майнасимонлар оиласига, 200 дона тўрғайсимонлар оиласига ва 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб қуш, шунингдек, 35 дона чўл тошбақаси ноқонуний сотилаётгани аниқланган.
Қушлар бозордаги сотувчилардан далилий ашё сифатида олиб қўйилган ва ўзлари учун яшашга қулай муҳитга қўйиб юборилган.
Чўл тошбақалари вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига, 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб қуш эса вақтинча Ёввойи қушларни ҳимоя қилиш жамиятига топширилган.
Улар тиббий назорат ва парваришдан сўнг табиатга қўйиб юборилади, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Эрон Марказий банки ва қатор тузилмаларини «террорчилик ташкилоти» деб эълон қилди
Жаҳон | 09:34
-
Португалия фуқаролик олиш қоидаларини қатъийлаштиряпти
Жаҳон | 09:16
-
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
-
Италияда супермаркет тармоқларидан бири Исроил маҳсулотларини пештахталардан олиб ташлади
Жаҳон | 08:44
Мавзуга оид

08:45 / 18.06.2025
Сифат сертификатига эга бўлмаган дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди

08:00 / 05.06.2025
Олмазор туманида 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди

08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

08:35 / 20.05.2025