Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди
Ёнғин DNK гуруҳининг концерти вақтида пиротехника воситасидан фойдаланилгани сабаб келиб чиққан.

Фото: mia.mk
Шимолий Македониядаги Кочани шаҳрида жойлашган дискотекада юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВдаги манбаларига таяниб, MIA агентлиги хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги ҳозирча расмий баёнот бермаган, аммо ўнлаб жабрланувчилар шаҳарнинг турли шифохоналарига етказилганини тасдиқлаган.
Қайд этилишича, фожиа юз берган вақтда бинода 1,5 мингга яқин одам бўлган. Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 03:00 ларда бошланган. Тахминларга кўра, ёнғин DNK гуруҳининг концерти вақтида пиротехника воситасидан фойдаланилгани сабаб келиб чиққан.
Ҳодиса жойига бош вазир Христиан Митскоски ва ҳукумат аъзолари етиб келган. Қутқарув хизматлари маҳаллий аҳоли билан бирга ёнғин оқибатларини бартараф этмоқда.
Маҳаллий «Вечер» нашрининг маълумотларига кўра, концерт ўтказилган тунги клуб эгаси қўлга олинган. Шунингдек, ИИВ тадбир ташкилотчиларини ҳам сўроққа чақирган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

15:06 / 27.06.2025
Тошкентда яна бир автобусда ёнғин чиқди

14:43 / 27.06.2025
Ноқонуний ёқиб юборилган дала майдонлари ҳажми маълум қилинди

13:10 / 26.06.2025
Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra ёниб кетди

11:30 / 25.06.2025