Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусий мактаблардаги ўқувчилар сони 100 мингдан ошди
2018 йилда Ўзбекистонда 14 мингга яқин бола хусусий мактабга борарди. 2024 йилга келиб, уларнинг сони 112 мингдан ошган. Хусусий мактаб ўқувчилари ўтган ўқув йилига нисбатан 75 фоизга ошган. Фарзанди хусусий мактабга борадиган ота-оналар даромад солиғидан имтиёзга эга.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2024/25 ўқув йилининг бошланиш пайти ҳолатига, хусусий мактабларда ўқиётган ўқувчилар сони 112 минг 93 нафарга етди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу – ўтган ўқув йилида қарийб 2 баробар, 2018/19 ўқув йили бошига нисбатан эса 8,1 баробарга кўпроқ.
Йиллар кесимида нодавлат мактабларда ўқувчилар сони:
➖ 2018/19 – 13 769 нафар;
➖ 2019/20 – 21 042 нафар;
➖ 2020/21 – 26 970 нафар;
➖ 2021/22 – 30 553 нафар;
➖ 2022/23 – 45 927 нафар;
➖ 2023/24 – 64 010 нафар;
➖ 2024/25 – 112 093 нафар.
Ҳозиргача энг катта ўсиш 2024/25 ўқув йилига тўғри келади: бир йил олдингига нисбатан хусусий мактаблардаги ўқувчилар сони 75 фоизга кўпайган.
Пандемия йилида эса ўсиш секинроқ бўлган. Умумий тенденцияга қаралса, охирги 6 йилда хусусий мактаб ўқувчилари сони ўртача йиллик ҳисобда жуда тез ўсган – 43,1 фоиз.
Фарзандини хусусий мактабга берган ота-оналарга солиқ имтиёзи бор
2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига ота-оналар томонидан фарзанди учун ойига 3 млн сўмгача йўналтирилган суммалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.
Бу имтиёздан бирйўла иш ҳақи орқали тўловларни амалга ошираётганда фойдаланиб қолиш мумкин. Агар фойдаланмаса, декларация тўлдириб, қайтариб олса бўлади. Бунда хусусий нодавлат мактаб ва мактабгача таълим муассасаси билан шартнома ва йўналтирилган сумма ҳақида асословчи маълумотлар бўлиши лозим.
Агар ота-она мактабга тўлов қилаётганда бу имтиёздан фойдаланмаган бўлса, йил якунлари бўйича солиқ органларига декларация топшириб, солиқни қайтариб олиш мумкин. Бунинг учун my3.soliq.uz порталига кириб, “барча хизматлар” бўлими танланади. Бўлимдаги жисмоний шахслар ёзуви устига босилади. Декларация тўлдириш учун электрон рақамли имзо бўлиши керак. ЭРИ орқали кирилганда ҳисобот тури, давр қаторлари тўлдирилади.
Кейинги босқичда иш ҳақи ва иш жойи ҳамда тўланган даромад солиғи суммаси ҳақидаги маълумотлар автоматик шаклланади. Кейин солиқ имтиёзлари бўлимида “солиқ солинмайдиган даромадлар” қатори ва имтиёз тури танланади. Шундан сўнг жисмоний шахснинг идентификация рақами ва мактабнинг СТИРи (ИНН) киритилади. Тўлов-шартнома рақами ва тўланган контракт суммаси тегишли қаторларга киритилгач, контракт шартномаси ва квитанция илова қилинади. Декларацияни қўллаш тугмаси босилганда, қайтариладиган даромад солиғи суммаси автоматик шаклланади.
Даромад солиғини 5 йил ичида қайтариб олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
-
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади
Жаҳон | 11:27
-
Фуқароларга иккинчи олий таълим олиш учун онлайн ариза юбориш тартиби жорий қилинади
Ўзбекистон | 11:25
Мавзуга оид

08:38 / 15.07.2025
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади

15:00 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади

15:26 / 09.07.2025
Россия Ўзбекистонда рус тилини тарғиб қилиш бўйича тадқиқот олиб боради

19:00 / 07.07.2025