Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Ҳайдовчи ҳибсга олинди, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилди.

Фото: Donwilson Odhiambo/Getty Images
Найробида ҳукумат автомобили британиялик фуқарони уриб кетди. Оқибатда жабрланувчи вафот этди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.
79 ёшли Эдгар Чарлз Фредерик Кенияда яшовчи синглиси ва жиянини кўришга борганди. У Кения пойтахтидаги оммавий тадбирга кетаётганида, президент Уилям Рутонинг кортежи гавжум марказий кўчада юқори тезликда ҳаракатланган.
Машиналардан бири британияликни уриб юборган. Воқеадан сўнг автомобил тўхтамасдан йўлни давом эттирган. Эркак бошидан оғир жароҳат олиб, ҳаётдан кўз юмган.
Ҳайдовчи ҳибсга олинди, бироқ ўша куниёқ гаров эвазига қўйиб юборилди. Полициянинг тушунтиришича, Кенияда президент кортежи хавфсизлик нуқтайи назаридан тез-тез юқори тезликда ҳаракатланади.
Аввалроқ Кениядаги қишлоққа осмондан ярим тонналик металл ҳалқа қулаб тушганди. Жисм ракета бўлаги экани тахмин қилинди. Ҳалқа қулаши оқибатида маҳаллий аҳолига зарар етмаган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

19:10 / 21.06.2025
"Президент ташрифи бўлиши аниқ, лекин вақти номаълум" - Британия элчиси билан суҳбат

19:16 / 16.06.2025
Британиянинг ташқи разведкасига тарихда биринчи марта аёл киши раҳбар бўлади

21:38 / 10.06.2025
Британия фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этди

00:07 / 10.06.2025