Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Бу ўн минглаб иш ўринлари қисқартирилаётган шароитда уларнинг ишини тезлаштиришга хизмат қилади.

Фото: Getty Images
Англия ва Уэлсдаги барча давлат хизматчилари — 400 мингдан ортиқ одам иш жараёнида сунъий интеллект технологиясидан фойдаланишга ўқитилади. Бу ҳақда The Guardian ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, давлат хизматчилари бундай ўқув жараёнлари ҳақида 9 июн куни хабарномаларни олади. Бу ҳар йили давлат хизматчиларини турли замонавий технологияларга ўқитишга қаратилган One Big Thing лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
Таъкидланишича, ўқув жараёнлари давлат хизматчилари самарадорлигини оширишга ва турли ҳукумат муассасаларида ўн минглаб иш ўринлари қисқартирилаётган шароитда уларнинг ишини тезлаштиришга хизмат қилади. Британия ҳукумати олдинроқ давлат хизматчилари ўз ишларини тезроқ ва самаралироқ бажаришлари учун сунъий интеллектдан фаолроқ фойдаланишлари кераклигини маълум қилганди.
Бундан олдин давлат хизматчилари учун мўлжалланган сунъий интеллект воситалари тўпламининг пилот версияси — Humphrey тақдим этилган эди. TechXplore нашрининг маълумотларига кўра, Буюк Британия ҳукумати, шунингдек, Google, Microsoft ва Amazon каби технологик корпорациялар билан ҳамкорлик қилиб, давлат хизматчиларини иш жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланишга ўргатмоқчи.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган
Жамият | 09:42
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
Мавзуга оид

22:19 / 10.07.2025
Франция ва Британия ядровий тийиб туриш тўғрисидаги битимни имзолади

21:29 / 10.07.2025
Илон Маск Grok чатботининг тўртинчи авлодини тақдим этди

18:22 / 10.07.2025
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»

18:08 / 10.07.2025