Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 138-мактабда маҳалла раисининг ўқувчилар билан қилган “қаттиқ” мулоқоти эътирозларга сабаб бўлди. Kun.uz мухбири аслида вазият қандай бўлганини билиш мақсадида мактаб ва маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди.
9 феврал куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Қозиробод” МФЙ раиси Абдусамад Муталовнинг ҳудуддаги 138-мактаб ўқувчилари билан мулоқоти акс этган видеолар тарқалди. Унда раис янги таъмирдан чиққан мактабнинг коридори полидаги оёқ кийим билан қолдирилган қора доғлар ҳақида гапириб, ўқувчиларни тартибга чақиргани акс этган.
“Билиб олинглар, “скритий камера” қўяман. Кимда ким шу ишни [пойабзалининг ён қисмини полга ишқалаб, уни қорайтирса], унинг ўзига арттирмайман, ота-онангни чақиртираман. Уларни чақиртириб, тўнқайтириб пол арттираман”, — дея таъкидлаган маҳалла раиси.
Маълум бўлишича, ушбу мулоқот 138-мактабнинг 10-“б” синфида бўлиб ўтган. Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Умида Мамадалиеванинг айтишича, маҳалла раиси доим мактабга келиб, ўқувчиларнинг тартиб-интизомидан хабардор бўлиб туради.
“Ўша куни ҳам мактабни айланиш вақтида қаватлардаги қора доғларни кўриб, яқинда қайта таъмирдан чиққан мактабдаги бу ҳолат маҳалла раисининг ўқувчилар билан гаплашиб олишига сабаб бўлди. Дарс охирида ўқитувчидан рухсат сўраб, синфхонанинг ўзида ўқувчилар билан гаплашган. Гаплари ёмон маънода эмас, аксинча ота-оналар билан ҳамкорлик қилаётганларини айтиб ўтган”, — дейди директор ўринбосари.
Kun.uz мухбири Қозиробод маҳалласида ҳам бўлди. Кўчада суҳбатга рози бўлган нуронийлардан бирининг айтишича, бу маҳаллани Абдусамад Муталовдан бошқаси эплолмайди.
“Бу маҳаллани ундан бошқаси эплолмайди. Қанчадан қанча кам таъминланганларга уй-жой, иш топиш масаласида ҳам ёрдам беряпти. Бир хил инсонлар буни ёмон кўрсатяпи. Бунинг овози баланд, бақироқ ўзи. Ҳақиқатни гапирса, ёмонга чиқариб қўйиш керакмас-ку”, — дейди нуроний.
“Қозиробод” МФЙ ходимларидан бирининг айтишича, 9 феврал куни мактабдаги маърифий тадбирларга маҳалла вакиллари ҳам таклиф этилган бўлган.
“Маҳалла-мактаб ҳамкорлигида бизни таклиф этишган эди. Тадбирга борган пайтларида улар [маҳаллар раиси] албатта мактаб ичига кириб, мактабни ўрганиш жараёнини ўтказади. Керакли ўринда болалар билан тарбиявий соат ҳам ўтказади”, — дейди ходим.
Маҳалла раиси Абдусамад Муталовнинг мактаб билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилганини, ўқувчилар айрим ҳолларда ўқитувчиларни менсимаётгани ортидан шундай қаттиқроқ оҳангда гапиришини таъкидлади.
Мавзуга оид

17:25 / 20.02.2025
Тошкентда мижозининг юзига жароҳат етказган косметолог жиноий жазога тортилди

18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

16:50 / 18.02.2025
Тошкентда 37 туп дарахтни кесиб кетган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

15:15 / 14.02.2025