Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина Истанбулда асирларни алмашиш борасида келишиб олди
«1000 га 1000» форматида асирлар алмашинуви «яқин кунларда» бўлиб ўтади, деди Россия ва Украина делегациялари раҳбарлари Владимир Мединский ва Рустем Умеров. Уларнинг фикрича, музокараларни давом эттириш истиқболи мавжуд.

Фото: AP
16 май куни Истанбулдаги музокараларда Украина ва Россия делегациялари «яқин кунларда» «1000 га 1000» форматида асирлар алмашинувини амалга оширишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Россия ва Украина делегациялари раҳбарлари, Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский ва Украина мудофаа вазири Рустем Умеров учрашувдан сўнг гапирди.
Умеровнинг сўзларига кўра, тўғридан тўғри музокаралар чоғида президентлар Владимир Путин ва Володимир Зеленскийнинг шахсий учрашуви ҳам муҳокама қилинган. Украина делегацияси раҳбарининг қўшимча қилишича, Россия билан эҳтимолий янги музокаралар «яқин вақт ичида эълон қилинади».
Мединский журналистларга Россия томони «учрашув натижаларидан умуман қониқиш ҳосил қилгани» ва «алоқаларни давом эттиришга тайёрлигини» айтди. Россия президенти ёрдамчисининг сўзларига кўра, Украина томонининг Путин ва Зеленский ўртасида тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш ҳақидаги илтимоси «инобатга олинган». Мединский шунингдек, томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича батафсил режаларни алмашгандан сўнг музокараларни давом эттиришга келишиб олганликларини айтди.
Россия ва Украина ўртасида 2022 йилдан буён биринчи тўғридан тўғри музокаралар тахминан бир ярим соат давом этди. Дастлаб учрашув шу куни давом этиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ ахборот агентликлари шундан сўнг музокаралар «тўхтатилгани» ҳақида хабар қилди ва делегациялар раҳбарлари матбуотга баёнот берди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ махсус хизматлари собиқ раҳбарлари устидан тергов бошланди
Жаҳон | 15:41
-
Рим папаси яна Ватиканга Украина бўйича музокараларга таклиф қилди
Жаҳон | 15:07
-
Иш ва ҳаёт баланси энг яхши бўлган давлатлар рейтинги тузилди
Жаҳон | 15:05
-
Kia Ўзбекистон бозорида етакчилардан: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар
Ўзбекистон | 15:00
Мавзуга оид

15:07
Рим папаси яна Ватиканга Украина бўйича музокараларга таклиф қилди

13:37
АҚШ Украинага айрим турдаги қуролларни етказиб беришни қайта тиклади

12:21
«Медуза» асосчиси Тимченко Россияда сиртдан ҳибсга олинди

10:20