Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди
2025 йил бошидан бери сўм долларга нисбатан 99,04 сўмга ёки 0,77 фоизга қадрсизланди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий банки 14 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,88 сўмга кўтарилиб, 13 003,95 сўмни ташкил қилди.
Bankers.uz қайд этишича, 2025 йил бошидан бери сўм долларга нисбатан 99,04 сўмга ёки 0,77 фоизга қадрсизланган.
Пайшанба куни қатор тижорат банклари долларни 13 000 сўмдан қимматроққа сота бошлаган. Ориент Финанс банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Asia Alliance Bank шулар жумласидандир.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025–2027 йилларга мўлжалланган Бюджетномада 2025 йилда долларнинг йиллик ўртача курси 13 250 сўм бўлишини прогноз қилган эди. Маълумотларга кўра, миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши давлат бюджети харажатларини 240 млрд сўмга ошириши мумкин.
Марказий банк собиқ раиси Мамаризо Нурмуратов сўмнинг 1 фоизга қадрсизланиши инфляциянинг 0,3 фоиз пунктга ошишига олиб келишини таъкидлаганди.
2024 йил бошидан буён АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси қарийб 562,23 сўмга (ёки 4,56 фоизга) ошган.
Таққослаш учун, 2023 йилда миллий валюта долларга нисбатан 1113,31 сўмга (ёки 10,99 фоизга) қадрсизланганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
-
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади
Ўзбекистон | 15:05
Мавзуга оид

16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган

16:24 / 22.04.2024