Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
Мамлакат прокурори гумондорларни ушлаб туриш учун сабаб йўқлигини айтди. Момика қотилини излаш жараёни давом этади.

Фото: Getty images
Швеция прокуратураси Қуръонни ёқиб юбориш тадбири ташкилотчиси Салвон Момика ўлимида гумон қилинаётган беш нафар шахсни озод этди, деб хабар берди AP.
«Уларнинг жиноят содир этганига гумон заифлашди, энди одамларни ҳибсда ушлаб туриш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман», деди юқори даражали прокурор Расмус Оҳман.
Прокуратуранинг аниқлик киритишича, улардан гумон олиб ташланмаган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қотиллик ортида ким турганини аниқлашда давом этмоқда.
Ироқлик мигрант Салвон Момика 29 январ куни Сёдертелйе шаҳридаги турар-жойлардан бирида отиб ўлдирилди. У аввалроқ, Қуръонни ёқиб юбориш билан боғлиқ бир қанча оммавий тадбирларни уюштирган эди. Тадбирлар маҳаллий полиция рухсати билан амалга оширилди. Ироқ ҳукумати Швециядан Момикани экстрадиция қилишни сўради, аммо рад жавобини олди. Ўнлаб ироқликлар Бағдоддаги Швеция элчихонаси олдида норозилик намойишини ўтказди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда
Ўзбекистон | 11:46
-
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди
Жаҳон | 11:20
-
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди
Ўзбекистон | 11:14
-
Тунис собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 10:42
Мавзуга оид

10:20 / 12.06.2025
АҚШ Эрон билан ортаётган кескинлик фонида Ироқдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилмоқда

22:32 / 06.06.2025
Швецияда фарзандлари тишини яхши тозаламагани учун ота-она 8 ойга қамалди

23:16 / 05.06.2025
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади

20:17 / 25.05.2025