Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Woven City’ни қуриш ишлари 2020 йилда бошланган эди. 2025 йилнинг кузида ушбу мажмуага биринчи юз киши — компания ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари кўчиб ўтади.

Фото: Woven Toyota
Япониянинг Toyota компанияси ўзининг Woven City номли «ақлли шаҳри» қурилиши якунланганини эълон қилди. Ушбу шаҳар автоном электромобиллар, роботлар, озиқ-овқат етказиб бериш учун мўлжалланган дронлар ва, албатта, ўз эгаларининг барча истакларини биладиган сунъий интеллектга эга «ақлли» уйлардан иборат.
Woven City’ни қуриш ишлари 2020 йилда бошланган. Бугунги кунга келиб, Фужи (Фудзияма) тоғи яқинидаги ушбу мажмуага 360 киши жойлаштирилган. 2025 йилнинг кузида эса у биринчи юз кишини — компания ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларини қабул қилади. Аммо бу барчаси эмас: шаҳар тўлиқ очилганидан кейин у ерда умумий ҳисобда 2 мингга яқин инсон яшаши мумкин бўлади.



«Toyota’нинг кучли томонларини бошқа соҳалар вакиллари билан бирлаштириб, биз мустақил эришиб бўлмайдиган янги қадриятлар, янги маҳсулот ва хизматлар ярата олишимизга ишонамиз», — дейди Toyota Motor Corp раиси Акио Тойода.
Woven City — сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган «ақлли» уйлардан тортиб, транспортнинг муайян турлари учун мўлжалланган кўчаларгача бўлган замонавий технологияларни кундалик ҳаётга олиб киришга қаратилган лойиҳа. Шу билан бирга, мажмуа экология ҳақида ҳам қайғуради — у ҳозирда энергия самарадорлик, сув таъминоти, экологик тоза маҳсулотлар, дизайндаги инновациялар бўйича дунёдаги энг юқори стандарт бўлган LEED’нинг платина сертификатини олган.



Woven City Toyota’нинг Фудзияма этакларида жойлашган собиқ заводи ерларида қурилган. Олдин у ердаги 700 минг метр квадрат жойда 7 минг нафар ходим ишлаган. 53 йиллик фаолиятидан сўнг корхона 2020 йил охирида ёпилганди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

15:42 / 27.06.2025
Японияда «твиттер-киллер» қатл этилди

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

10:11 / 22.06.2025
Японияда қурол ўрнига ўткир зираворлардан фойдаланган ўғрилар ушланди

22:13 / 20.06.2025