2024 йилда одамлар 2,5 ой вақтини смартфонга сарфлаган — тадқиқот
Ўртача ҳисобда инсон ҳар беш дақиқада телефонини қўлга олади. Тадқиқот натижаларига кўра, одамлар гаджетларига тобора кўпроқ қарам бўлмоқда.

Фото: Getty Images
АҚШнинг Reviews.org таҳлил компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, инсон йилига 2,5 ойни фақат смартфонга сарфлайди. Барчамиз тахминан ҳар 5 дақиқада телефонимизни қўлга оламиз, бу эса кунига 140 мартадан ошади. Статистик маълумотлар кўрсатишича, 2024 йилда фойдаланувчилар ўтган йилга нисбатан 42,3 фоиз кўпроқ вақтини экран олдида ўтказмоқда.
Тадқиқотнинг асосий хулосалари
- 80,6 фоиз одамлар уйқудан тургач, дастлабки 10 дақиқа давомида телефонларини текшириб кўради;
- 65,7 фоизи ҳожатхонада телефондан фойдаланади;
- 53,7 фоиз фойдаланувчилар бир хонада бўлса ҳам, шериклари билан шахсан гаплашиш ўрнига уларга хабар ёзади.
- 38,1 фоизи учрашув пайтида телефонига қарайди;
- 27 фоиз одам машина ҳайдаётганда телефонига қараб қўяди.
Z авлоди (зумерлар) — смартфонларга энг қарам авлод. 13 ёшдан 28 ёшгача бўлган ёшлар кунига ўртача 6 соат-у 18 дақиқаларини гаджетлар билан ўтказмоқда.
Y авлод (миллениаллар, 28 ёшдан 43 ёшгача бўлганлар) ҳам ортда қолмаяпти — бу ёш гуруҳидаги одамлар кунига 6 соат 2 дақиқа смартфонларидан кўз узмайди. Ёши каттароқ фойдаланувчилар (Х авлоди ва бумерлар) телефонларига бироз камроқ қарайди, аммо барибир умумий ҳисобда гаджетларга кўп вақт сарфлайди — мос равишда 4 соат 54 дақиқа ва 3 соат 18 дақиқа.
Бироқ тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, миллениаллар ўз қурилмаларига кўпроқ боғланиб қолган. Бу ёш гуруҳи вакиллари билдиришномаларни тез-тез текширади ва смартфонларини кўпроқ қўлларига олади (кунига 324 мартагача).
Миллениалларнинг 80 фоизи ўз телефонларини йўқотгандан сўнг хавотирга тушиши, уларни бошқа авлодлардан алоҳида қилиб кўрсатади. Бундан ташқари, улар тез-тез смартфонларнинг сўнгги моделларини харид қилади. Таққослаш учун, зумерларнинг атиги 67 фоизи телефонини йўқотишдан қўрқади. Бумерлар эса бу масалада камроқ ташвишланади — сўровда қатнашганларнинг 63 фоизи шундай фикр билдирган.
Мутахассисларни ташвишга солаётган нарса шуки, одамлар смартфонлардан ҳаддан ташқари фойдаланишни муаммо деб ҳисобламай қўйишган. 2024 йилда одамларнинг телефондан фойдаланиш вақти 42,3 фоизга ошганига қарамай, буни қарамлик деб ҳисобловчилар сони ўтган йилга нисбатан 24 фоизга камайган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент Кўкдала тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
Ўзбекистон | 19:16
-
Ўмонда тутқунликда сақланган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
Жаҳон | 19:12
-
Кичик ва ўрта бизнес учун ускуналар кўргазмаси
Жамият | 19:00
-
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди
Ўзбекистон | 18:37
Мавзуга оид

16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди

13:35 / 27.03.2025
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади

15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди

10:30 / 10.03.2025